Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 2024 йил якунига кўра жорий нархларда 1,45 квадриллион сўмни ташкил қилди. Бу президент ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларида акс этган.

Иқтисодий ўсиш 2023 йил даражасига нисбатан 6,5% га етди (ўтган йили ўсиш 6% ни ташкил этган). ЯИМ қисман маълумотлар «кузатилмайдиган» иқтисодиётни ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқилиши ҳисобига ўсди.

Доллар билан ифодаланганда ўртача курс бўйича (12652,7 сўм) ўтган йили номинал ЯИМ 114,96 миллиард долларни ташкил этди, бу 2023 йилга нисбатан 24,09 миллиард долларга кўп.

Аҳоли жон бошига ЯИМ 39,13 млн сўмни ёки 3092,7 долларни (2023 йилда 33,08 млн сўм ёки 2818 доллар) ташкил этди. Бу кўрсаткич 6 миллион сўмдан ортиқ ёки сўмлик ҳисобда 18,3% ошди. Инфляция ҳисобига реал ўсиш 4,4% ни ташкил этди.

Саноат соҳасида ўсиш 6,8% — 885,82 триллион сўм (илгари 6,4%) деб баҳоланмоқда.

Саноат ишлаб чиқаришининг умумий ҳажмида ишлаб чиқариш саноатининг улуши 85,1% ни ташкил этди, тоғ-кон саноати ва карьерларни қазиб олиш — 7,6%, электр энергияси, газ, буғ ва ҳавони тозалаш — 6,8%, сув таъминоти, канализация, чиқиндиларни йиғиш ва чиқариш — 0,5%.

Қурилиш соҳаси 8,8% (233,8 трлн сўмгача), хизматлар соҳаси 7,7% ўсди.

Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигининг ҳажми 3,1% ўсиб, 467,04 триллион сўмни ташкил этди. Фермер хўжаликлари тоифалари бўйича таҳлил шуни кўрсатадики, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари умумий ҳажмининг 63,1% деҳқон ва ёрдамчи хўжаликлар, 29,7% фермер хўжаликлари, 7,2% қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ҳиссасига тўғри келади.

аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот, статистика, статистика агентлиги, ўзбекистон яими, яим

2024 йил якунларига кўра ЯИМнинг тармоқ тузилмасида кичик ўзгаришлар қайд этилди. 2023 йилга нисбатан ЯИМ таркибида хизмат кўрсатиш соҳасининг улуши 46,2% дан 47,4% га, саноат 25,3% дан 26,4% га ошди, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигининг улуши 21,2% дан 19,2% га, қурилишники 7,3% дан 7% га камайди.

Ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) хизматларининг мамлакат иқтисодиётидаги улуши 2,4% га, ахборотлаштириш ва алоқа соҳаси 2,7% га, транспорт ва сақлаш соҳаси 5,4% га етди.

Кичик бизнеснинг ЯИМдаги улуши иқтисодиётдаги умумий қўшилган қийматнинг 51,2% дан 54,3% гача кўпайди.

2030 йилга бориб Ўзбекистон иқтисодиёти аввал прогноз қилинган 160 миллиард доллардан ошиб, 200 миллиард долларга етиши кутилмоқда: «Яна бир бор айтаман, бундай натижаларга эришиш учун куч ва имкониятимиз ҳам, салоҳиятимиз ҳам етади!». — деганди президент ўтган йилнинг ноябрь ойида парламентдаги нутқи чоғида.

ЯИМ ҳақида

ЯИМ (ялпи ички маҳсулот) — бу мамлакатда бир йилда ишлаб чиқарилган барча товар ва хизматларнинг умумий ҳажми. Бу мамлакат иқтисодиёти қанча даромад олишини акс эттирувчи барча иш ҳақи, савдо ва бизнес даромадларининг йиғиндисига ўхшайди.

Аҳоли жон бошига ЯИМ — бу мамлакатдаги одамлар сонига бўлинган ЯИМ. Агар мамлакатнинг барча бойликлари тенг тақсимланганда одам бошига ўртача қанчадан тўғри келишини кўрсатади.

Бу кўрсаткич мамлакатлар ўртасидаги турмуш даражасини солиштиришга ёрдам беради. Аҳоли жон бошига ЯИМ юқори бўлган мамлакатда одамлар бойроқ бўлишга мойил. Агар ЯИМ юқори бўлса, лекин аҳоли кўп бўлса, аҳоли жон бошига озиқ-овқат камроқ ва турмуш даражаси паст бўлиши мумкин.

ЯИМ даромадлар тенгсизлиги, атроф-муҳит ҳолати ёки ҳаёт сифати каби муҳим жиҳатларни ҳисобга олмайди. Аҳоли жон бошига ЯИМ — бу аҳолининг турли қатламлари ўртасидаги даромад даражасидаги фарқларни яшириши мумкин бўлган ўртача кўрсаткич. Масалан, аҳоли жон бошига юқори ЯИМ юқори даражадаги иқтисодий тенгсизлик билан бирга яшаши мумкин.