Сирдарё вилояти прокурори катта ёрдамчиси кучли таъсир қилувчи дори воситалари билан ушланди, дея хабар бермоқда Давлат хавфсизлик хизмати.

Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда мансабдорнинг бошқарувида бўлган Spark автомашинаcи тўхтатилган ва кўздан кечирилган. Унда 50 дона «Зардекс» кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, прокурори ёрдамчисига мазкур дори воситаларини сотган Cамарқанд вилоятининг Булунғур туманида яшовчи 27 ёшли фуқаро Тошкент шаҳрида қўлга олинган. Ундан ҳам 300 дона «Зардекс» ашёвий далил сифатида олинган.

Ушбу дори воситалари Қирғизистондан ноқонуний йўллар билан олиб келинган, дейилади хабарда. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.