Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов президент администрациясида (ПА) штатлар қисқартирилиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.
Куннинг иккинчи ярмида Platforma.uz Telegram канали Шавкат Мирзиёевга таяниб, ПА штат бирликлари камида 50 фоизга қисқартирилиши, бу бошқа давлат ташкилотларига ҳам таъсир кўрсатиши ҳақида хабар берди.
Шерзод Асадовга кўра, штатларни оптималлаштириш барча даражадаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида — Президент aдминистрациясидан тортиб қуйи идораларгача доимий жараён ҳисобланади.
«Бундан кўзланган асосий мақсад — бир-бирини такрорловчи функцияларни қисқартириш, давлат бошқаруви тизими ва давлат хизматчиларининг фаолияти самарадорлигини ошириш, барча идораларда бюджет маблағларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланишни таъминлаш», — деди у.
Матбуот котиби ОАВ, блогерлар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан ушбу мавзуга оид маълумотларни тарқатишда фақат расмий манбаларга таянишни сўради.