Ўзгидромет агентлиги 8−12 февраль кунлари содир бўлиши мумкин бўлган қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди.

Кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:

  • Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмасининг тоғлари);
  • Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.

Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралди.