Сўнгги кунларда Анқарада қалбаки спиртли ичимлик истеъмол қилган 33 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда NTV телеканали шаҳар губернатори Васип Шаҳинга таяниб. Бундан ташқари, яна 20 киши шифохоналарда интенсив терапия бўлимларида даволанмоқда.
«Элчихона билан биргаликда олиб борилган ўрганишлар натижасида вафот этганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқлиги аниқланди», — дейди Анқарадаги ўлим ҳолатлари бўйича муносабат билдирган мамлакатнинг Истанбулдаги Бош консулхонаси.
Ҳолат юзасидан 102 тонна этил ва метил спирти, шунингдек, ичимликлар ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланувчи 32 нафар шахсга нисбатан чора кўрилган. 13 киши ҳибсга олинган, қолганлари суд органлари назорати остида қўйиб юборилган.
Истанбулда эса 14 январдан буён сохта алкоголь туфайли жами 70 киши ҳалок бўлди. Вафот этганларнинг 23 нафари ўзбекистонликлардир (30 январь кунги маълумот). Шундай қилиб, 14 январдан 6 февралгача икки ҳудудда мазкур сабаб билан вафот этганлар сони 103 кишини ташкил этмоқда.
Истанбулда ўтказилган тадбирлар давомида 29 тонна қалбаки алкоголь маҳсулоти, шунингдек, уни тарқатиш билан шуғулланган 64 та корхонанинг лицензиялари олиб қўйилган. Корхона мансабдор шахсларига нисбатан суд жараёни давом этмоқда.
Маълумот учун, 2024 йилда Истанбулда 48 киши сохта алкоголдан вафот этган, 110 киши заҳарланиш билан касалхоналарга ётқизилган.