Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2025 йилнинг январь ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун таклиф этилган ижара нархлари таҳлил қилинди.

Қайд этилишича, мазкур даврда пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар учун ўртача ижара нархлари декабрь ойига нисбатан 0,1 фоизга, тўлиқ таъмирланган хонадонлар учун эса 0,3 фоизга арзонлашди.

Ўртача таъмирланган уй-жойлар ижараси. 2025 йилнинг январь ойида ўртача таъмирланган 1 хонали ва 2 хонали хонадонлар учун ўртача ижара нархи декабрь ойига нисбатан мос равишда 0,3 фоиз ва 0,4 фоизга пасайган бўлса, 3 хонали ва 4 хонали хонадонлар учун мос равишда 0,1 фоизга ва 0,3 фоизга кўтарилган.

Ўртача таъмирланган хонадонлар учун таклиф этилган нисбатан арзон ижара нархлари:

  • Сергели тумани (1 хонали — 297 АҚШ доллари, 2 хонали — 355 АҚШ доллари, 3 хонали — 415 АҚШ доллари, 4 хонали — 419 АҚШ доллари);
  • Олмазор тумани (1 хонали — 293 АҚШ доллари, 2 хонали — 352 АҚШ доллари, 3 хонали — 419 АҚШ доллари, 4 хонали — 493 АҚШ доллари).

Нисбатан қиммат ижара нархлари:

  • Миробод тумани (1 хонали — 344 АҚШ доллари, 2 хонали — 512 АҚШ доллари, 3 хонали — 643 АҚШ доллари, 4 хонали — 705 АҚШ доллари);
  • Яккасарой тумани (1 хонали — 383 АҚШ доллари, 2 хонали — 487 АҚШ доллари, 3 хонали — 677 АҚШ доллари, 4 хонали — 722 АҚШ доллари).

Инфографика: Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институтиИнфографика: Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти

Тўлиқ таъмирланган уй-жойлар ижараси. Мазкур даврда тўлиқ таъмирланган 1 ва 3 хонали хонадонлар учун ўртача ижара нархи 0,5 фоизга, 2 хоналилар учун 0,7 фоизга пасайган бўлса, 4 хонали хонадонлар учун 0,5 фоизга ошган.

Тўлиқ таъмирланган уй-жойлар учун таклиф этилган нисбатан арзон ижара нархлари:

  • Сергели тумани (1 хонали — 321 АҚШ доллари, 2 хонали — 417 АҚШ доллари, 3 хонали — 513 АҚШ доллари, 4 хонали — 641 АҚШ доллари);
  • Учтепа тумани (1 хонали — 386 АҚШ доллари, 2 хонали — 450 АҚШ доллари, 3 хонали — 534 АҚШ доллари, 4 хонали — 624 АҚШ доллари).

Нисбатан қиммат ижара нархлари:

  • Миробод тумани (1 хонали — 485 АҚШ доллари, 2 хонали — 731 АҚШ доллари, 3 хонали — 1027 АҚШ доллари, 4 хонали — 1328 АҚШ доллари);
  • Шайхонтоҳур тумани (1 хонали — 521 АҚШ доллари, 2 хонали — 732 АҚШ доллари, 3 хонали — 1093 АҚШ доллари, 4 хонали — 1381 АҚШ доллари).

Ижара нархлари Olx.uz платформасидан веб-скрейпинг (web scraping) орқали олинган очиқ маълумотлар асосида таҳлил қилинган. Бунда 2024 йилнинг декабрь ойи учун 35,3 мингта ва 2025 йилнинг январь ойи учун 35,7 мингта маълумотдан фойдаланилган. Иккала давр учун ҳам таҳлил нархлар чегарасининг юқори ва пастки 5 фоизлик квантиллари чиқариб ташланганидан кейин амалга оширилган.