8 февраль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунлаётган Туркия элчиси Олган Бекарни қабул қилди. Бу ҳақда вазир ўзининг Telegram каналида хабар берди.

«Туркиянинг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекар жаноблари билан учрашув ўтказдик. Раҳбарларимиз ўртасида ўрнатилган биродарлик ришталари ҳар бир соҳада яқин ҳамкорлик учун энг мустаҳкам пойдевор яратмоқда», — дейди вазир.

бахтиёр саидов, олган бекар, туркия, элчи

Вазир элчига «Ўзбекистон ва Туркия қардошлик муносабатларини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшгани учун» миннатдорлик билдириб, келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Олган Бекар 2021 йил 5 мартдан бери мазкур лавозимда ишлаб келаётган эди.