«Бозор кўрмаган йигит» фильмидаги роли орқали машҳурликка эришган актёр Ҳусан Мусабоев 8 февраль куни 71 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси маълум қилди.
Ҳусан Қосимович Мусабоев 1954 йилнинг 10 июнида Тошкент шаҳрида туғилган. 1976 йилда Тошкент театр ва рассомчилик санъати институти «Кино ва театр актёри» йўналишини тамомлаган. Иш фаолиятини 1971 йил Ўзбекистон телерадиокомпаниясида режиссёр ёрдамчиси сифатида бошлаган.
Ҳусан Мусабоев «Телевизион миниатюралар театри»даги комедик роллари билан томошабинлар кўнглидан жой олган. Шунингдек, у «Бозор кўрмаган йигит», «Ажойиб хаёлпараст», «Алдамадим, ҳазиллашдим», «Сумалак кастинг ёхуд учмаган варрак», «Зуҳрахоннинг синфи», «Кунлардан бир кун», «Эр бермоқ — жон бермоқ», «Ўғригина келин», «Мен — бу мен», «Чол ва набира», «Анора», «Абдуллажон», «Қитмир кампир», «Войдод — 2», «Тош табиб», «Ҳаёт мамот», «Ана холос», «Дадам билмасин», «Қора танли божалар», «Бебаҳогинам», «Бегона баҳор», «Келгинди келин», «Супер хизматкор», «Жиблажибон» сингари сериал ва фильмлардаги ўзига хос роллари билан томошабинлар меҳрини қозонган.
Актёр «Дўстлик» ордени билан тақдирланган.