Onix турар жой мажмуасидаги 2 сотихли коттежлар тўлиқ сотилиши муносабати билан 1,6 сотихли коттежларнинг биринчи бешта харидори нафақат шинам уй, балки Hofmann’дан маиший техника тўплами ва 50 миллион сўмга эга бўлади.
Бунинг учун 10% бошланғич тўловни амалга ошириш кифоя. Қолган тўловни 15 йилга 15%лик имтиёзли ипотека хизмати асосида расмийлаштириш имконияти мавжуд.
Onix бўлажак коттеж соҳибларига максимал қулайлик яратишни мақсад қилган. Шубҳасиз, бу орзудаги хонадонни ҳеч иккиланмай харид қилиш учун қулай имконият.
Onix турар жой мажмуаси Тошкент шаҳрининг Миробод туманида жойлашган. Мажмуа майдони 3 гектар бўлиб, тайёр кадастрга эга 114 та, 1,6 сотихдан 2 сотихгача бўлган коттежларни ўз ичига олади.
Коттежлар оптимал лойиҳалаштирилган ва оила билан фаровон ҳаёт кечириш учун қулайликларни ўзида мужассам қилган. Хусусан, кадастрга эга ва ривожланган инфратузилмада жойлашган.
Ҳар бир хонадон икки паллали иситиш қозони, радиаторлар, кучайтирувчи айланма насос ва Engelberg ойна ромлари каби замонавий технологиялар ва муҳандислик ечимлари билан таъминланган.
Қурилиш жараёнида иқлим сақловчи ва овоз қайтарувчи хусусиятга эга бўлган енгил бўшлиқли қизил ғишт ишлатилган. Ушбу қурилиш материали нафақат мустаҳкам, балки хонадонда қулай яшаш шароитларини яратишга ҳам хизмат қилади.
Орзудаги коттежларни фойдали таклифлар асосида харид қилишга шошилиш лозим. Акция 1,6 сотихли коттеж харид қилган дастлабки 5 нафар мижоз учун амал қилади.
Телефон: (+998) 55-512-22-20.
Манзил: Миробод т-ни, Эски Отчопар кўчаси, 58Б.
Реклама ҳуқуқлари асосида.