Иқтисодиёт

дайжест

Ўзбекистонда ғиштдан воз кечиш рағбатлантирилади

2026 йилдан Ўзбекистонда ғишт ишлаб чиқариш солиғи икки бараварга оширилади, 2027 йилдан эса қўриқланадиган ерлардаги карьерларда қум қазиб олиш тақиқланади. Ғишт ўрнига пеноблок ва газоблокдан кенг фойдаланувчи қурилиш ташкилотларига «Шаффоф қурилиш» платформасида устуворлик берилади.


дайжест

Январда аҳолига энг кўп электр ва табиий газ нархи ошгани сезилди

Январь якунларига кўра, аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси декабрга нисбатан ўзгаришсиз қолиб, 14,7 фоизни ташкил этди. Аҳоли ой давомида энг кўп электр энергияси, газ, гўшт ва тухум нархларида юқори ўсиш кузатилгани қайд этди.


дайжест

Anorbank Тошкент марказидаги Энергетика вазирлиги ва «Ўзтрансгаз» биноларини қарийб 34 млн долларга сотиб олди

Anorbank Тошкент марказидаги Энергетика вазирлиги ва «Ўзтрансгаз» компанияси биноларини 439,6 млрд сўмга (34 млн доллар) сотиб олди. Декабрь ойи охирида Энергетика вазирлиги Янги Тошкентга кўчиб ўтиши, у ерда давлат органи ва унинг тузилмалари учун янги бино қурилаётгани ҳақида хабар берилган эди.


дайжест

Январда Ўзбекистонда инфляция тезлашди

Январда Ўзбекистонда расмий инфляция 0,72 фоизни ташкил этди, бу ўтган йилнинг январь ойига нисбатан юқори. Картошка 23,9 фоизга, кунгабоқар ёғи 2,2 фоизга, гўшт 1,1−1,2 фоизга қимматлади. Давлат боғчалари учун тўловлар миқдори 21 фоизга ошди.


дайжест

Бош прокуратура қуёш панеллари ўрнатилишини назорат қилади

Давлат дастурини амалга ошириш тўғрисидаги президент фармони билан Бош прокуратурага қуёш панелларини ўрнатиш режасининг ижросини таъминлаш топширилди. Энергетика вазирлиги ҳокимликлар билан биргаликда уларни туман ва шаҳарларда ўрнатиш дастурини ишлаб чиқади.


дайжест

2024 йилда Ўзбекистонда кузатилмайдиган иқтисодиёт ҳажми қарийб 40 млрд долларни ташкил қилди

2024 йилда Ўзбекистон иқтисодиётининг кузатилмайдиган ҳажми 505 трлн сўмдан ошиб, ялпи ички маҳсулотнинг 34,8 фоизини ташкил этди. Яширин иқтисодиётнинг асосий қисми қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва хизмат кўрсатиш соҳаларига тўғри келади.


дайжест

Ўзбекистонда «яшил тадбиркор» мақоми ва электр учун «яшил» тарифлар жорий этилади

1 сентябрдан «яшил тадбиркор» мақомини берувчи платформа ишга туширилиши мумкин. Бундай мақомга эга корхоналар «Шаффоф қурилиш» платформасида устуворлик, барқарорлик рейтингида баллар ва бошқа имтиёзларга эга бўлади. Қайта тикланувчи энергия манбаларидаги электр учун «яшил тарифлар» жорий этилади.


дайжест

Инфляцион кутилмалар: аҳоли ва бизнес энг кўп коммунал хизматлар қимматлашидан ташвишланмоқда

Январда аҳолининг келгуси бир йил учун инфляцион кутилмалари ўтган ойга нисбатан ўзгаришсиз қолиб, 14,4 фоизни ташкил этди. Тадбиркорларнинг кутилмалари пасайди (-1 фоиз). Аҳоли ҳам, бизнес ҳам келгусида нархлар ошишига энг кўп коммунал хизматлар қимматлашиши сабаб бўлишини қайд этган.


дайжест

Атом энергетикаси узоқ муддатли ўсиш суръатлари учун муносиб замин яратади — президент

Президент йиғилишига кўра, уран захиралари ҳисобига атом энергетикаси орқали узоқ муддатли қувват ташкил этиш режалаштирилмоқда. Давлат раҳбари бўлажак АЭС мутахассисларини ҳозироқ тайёрлашни буюрди ва технология иқтисодиёт рақобатдошлигини ошириб, ўсиш суръатлари учун муносиб замин яратишини айтди.


Жамият

дайжест

Ўзбекистонда 10−16 февраль кунлари об-ҳаво қандай бўлади? «Газета.uz» шарҳи

Ўзбекистонда жорий ҳафтанинг иш кунларида совуқ об-ҳаво ҳукмронлик қилиши кутиляпти. Ҳафта бошида шимолий ҳудудлар ва тоғларда ҳаво ҳарорати тунда -10 даражадан ҳам пастроқ бўлиши мумкин. Жойларда вақти-вақти билан унчалик кўп бўлмаган қор кўринишидаги ёғингарчиликлар кузатилиши прогноз қилинмоқда.


дайжест

Бухородаги магистраль газ қувурида газ сизиб чиқиши оқибатида ёнғин содир бўлди

Душанба куни Бухоро вилоятидаги «Бухоро-Урал» магистраль газ қувурида газ сизиб чиқиши билан боғлиқ авария юз берди. «Ўзтрансгаз» ва Энергетика вазирлиги «ҳолатни бартараф этиш бўйича барча зарурий чоралар кўрилаётганини» маълум қилди.


дайжест

Самарқандда аёл эри томонидан калтакланганидан сўнг вафот этгани айтилмоқда

Самарқанд вилоятида 27 ёшли аёл эри томонидан калтакланганидан сўнг бир неча кун ўтиб аҳволи ёмонлашган ва шифохонада вафот этган. Зўравонликка учраган аёл дастлаб ҳолатни маҳалла идорасига маълум қилган. Бироқ маҳалла бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларига хабар бермаган.


дайжест

Қашқадарёда 17 ёшли қиз ўзини 16 қаватли уй томидан ташлаб ҳалок бўлди

Қарши шаҳрида 17 ёшли қиз ўзини 16 қаватли уй томидан ташлаб ҳалок бўлди. Ҳодисани кўрган фуқаролар уни тўхтатишга ҳаракат қилган, бироқ қиз уларга қулоқ солмаган.


дайжест

Сурхондарёда юк машинасидаги супургилар дастаси ичидан 612 кг «гашиш» топилди — фото

«Айритом» чегара божхона постидаги юк автомобилида 2986 дона супурги дастаги ичидан 612 кг «гашиш» гиёҳвандлик воситаси топилди. Машина Ўзбекистонга транзит ўтиш учун кириб келган. Гиёҳвандлик воситасининг қора бозордаги нархи тахминан 16,5 млн долларга баҳоланмоқда.


дайжест

Самарқандда Cobalt ва юк машинаси тўқнашуви оқибатида икки киши вафот этди

Пайариқ туманида Cobalt хавфли бурилиш пайтида «КамАЗ» билан тўқнашди. Оқибатда енгил автомобиль ҳайдовчиси ва йўловчиси шифохонада вафот этди.


дайжест

Фото: Тошкентда Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуфга бағишланган фотокўргазма очилди

Тошкент Фотосуратлар уйида Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудига бағишланган кўргазма очилди. Намойишга 70 га яқин фотосуратга қўйилган бўлиб, уларнинг аксарияти муаллифи Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, фоторассом Абдуғани Жумадир. Кўргазма 12 февралгача давом этади.


дайжест

Ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистонда ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

Ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон бўйлаб асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик кутилмоқда. Кундузги ҳарорат 0…+5 даража бўлади. 12 февралдан ҳарорат аста-секин кўтарила бошлайди, 14 февралга келиб ҳаво +8…+11 даражагача илийди.


дайжест

Навоий вилоятида 2025 йил «Алишер Навоий йили» деб номланади

Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги муносабати билан Навоий вилоятида 2025 йил «Алишер Навоий йили» деб номланади. Йилни юқори даражада ўтказиш бўйича республика комиссияси ҳамда чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.


дайжест

2025 йилда «Сояли сайр кўчалари» тармоғи яратилади

Президент фармонига мувофиқ, 2025 йилда «Сояли сайр кўчалари» тармоғи яратилади, соҳил ва дарё бўйларида 80 та инфратузилма объекти ва 110 километрдан ортиқ соғломлаштириш йўлаклари қурилади.


дайжест

Бухорода ноқонуний сақланган шер боласи ҳайвонот боғига топширилди

Ромитан туманида фуқаро ўз хонадонида ёввойи шер боласини ноқонуний равишда сақлаб келгани аниқланди. Унга нисбатан маъмурий иш қўзғатилди. Шер боласи ҳайвонот боғига жойлаштирилди.


дайжест

Тошкентда болаларга лицензиясиз хизмат кўрсатган шифохона аниқланди

Рақобат қўмитаси ва ССВ Тошкентдаги Nazar Medical шифохонаси болалар терапевтик стоматологияси бўйича тиббий фаолият юритиш учун лицензияга эга эмаслигини аниқлади. Қўмита клиникадаги текширувни бир аёл ва болага сифатсиз тиббий хизмат кўрсатганидан сўнг ўтказган.


дайжест

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари яна қарийб 30 кг гиёҳванд моддани мусодара қилди

ДХХ ва ИИВнинг «Қорадори» операцияси иккинчи босқичи 28,8 кг гиёҳванд модда ва 9421 та кучли таъсир этувчи дори воситаларининг мусодара қилиниши билан якунланди. Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар 18 та ўқотар ва 126 та совуқ қурол аниқлаб, қидирувда бўлган 53 нафар шахсни ушлади.


дайжест

ДХХ қўшни давлатлардан олиб келинган қарийб 8 кг гиёҳванд моддалар савдосига чек қўйди

Фарғонада Тожикистон ва Қирғизистондан олиб келинган гиёҳванд моддалар айланмасига чек қўйилди. Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.


дайжест

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини мониторингдан ўтказиш тартиби белгиланди

Адлия вазирлигида «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини мониторингдан ўтказиш услубиёти» рўйхатдан ўтказилди. У норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини мониторингдан ўтказиш жараёнларини услубий жиҳатдан тартибга солинишини белгилайди.


дайжест

Ўзбекистон туризм салоҳияти тарғиботида Испаниянинг «Атлетико» футбол клуби билан ҳамкорлик қилиши мумкин

Мадриднинг «Атлетико» футбол клуби Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини халқаро майдонда тарғиб қилишга кўмаклашиши кутилмоқда. Туризм қўмитаси раиси Испанияга ташрифи давомида клуб мутасаддилари билан учрашди ва қўшма маркетинг ҳамда реклама кампанияларини ўтказиш имкониятларини муҳокама қилди.


дайжест

Малака сертификатига эга ўзбек тили ўқитувчиларига устама тўланади

Президент фармони билан, мактабларда ўзбек тили фанидан дарс беруви ва миллий баҳолаш тизимида тегишли сертификатга эга ўқитувчиларга ҳар ойда тариф ставкасига нисбатан 50% миқдорида устама тўланади.


Жаҳон

дайжест

Россия Марказий Осиёдаги таъсирини йўқотиш хавфидан хавотирда — FT

Россия ўзининг Марказий Осиёдаги таъсирини йўқотишдан хавотирда, деб ёзди FT. Ғарб МО давлатларини санкцияларга риоя этишга мажбурлади ва уларга жаҳон бозорига киришни таклиф этди. Минтақа Россия бизнесини сиқиб чиқариш орқали санкциялардан фойда кўрди, Россиясиз иттифоқларга бирлашишга интилмоқда.


дайжест

Хитойда никоҳлар сони 2024 йилда 20 фоизга камайди

2024 йилда Хитойда никоҳлар сони бешдан бир қисмга қисқарди: 6,1 миллиондан ортиқ жуфтлик никоҳдан ўтди. Турмуш қуришга бўлган қизиқишнинг пасайиши узоқ вақтдан бери Хитойда бола парваришлаш ва ўқитишнинг қимматлиги билан боғлиқ. Мамлакат аҳолиси кетма-кет учинчи йил камайиб бормоқда.


дайжест

Трамп пўлат ва алюминий импортига 25 фоизли божлар жорий этмоқчи

Дональд Трамп АҚШга пўлат ва алюминийнинг барча импортига 25 фоизли божлар жорий этилишини эълон қилди. Инвесторларнинг Трамп сиёсатининг оқибатларидан хавотирлари ва хавфсиз активларга бўлган талаб фонида олтин нархи рекорд даражага етди.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!