Mobiuz мобил оператори абонентларга меҳр-эътибор ва яхшиликка ишонч беришда давом этмоқда. Бу борада MobiDRIVE акцияси компания ва абонентлар ўртасида самимий муносабатларни ўрнатишда муҳим қадам бўлди. У абонентларнинг юқори фаоллигини намойиш этди ва мижозлар ишончи Mobiuz ривожланишининг асосий омили эканини тасдиқлади.
Компаниянинг 10 йиллик юбилейи муносабати билан ўтказилган акция доирасида учта замонавий BYD Song Plus Champion автомобили ўйналди. Дастлабки иккита автомобиль ғолибалари Навоий ва Қашқадарё вилоятларидаги Mobiuz абонентлари бўлди.
Жорий йилнинг 14 январь куни жонли эфирда учинчи BYD ўйини ўтказилди ва унда сурхондарёлик Муниса Хаитмуродова ғолибликни қўлга киритди. Унга автомобилни расмийлаштириш жараёни имкон қадар тезлаштирилди ҳамда бир ойдан камроқ вақт ичида унга янги автомобиль калитлари топширилди.
Совринни расмий топшириш маросими Термиз шаҳридаги Mobiuz хизмат кўрсатиш марказида бўлиб ўтди. Тадбирда компания ва жамоатчилик вакиллари, ғолибанинг яқинлари иштирок этди.
Компаниянинг минтақавий бўлинмаси раҳбари Саидавзал Субхонқулов бундай акцияларни ўтказиш абонентларнинг содиқлигини оширишда муҳим қадам эканини таъкидлади. Ғолибларнинг мисолида ҳар бир иштирокчининг ортида орзу-ниятлар, умидлар ва интилишлар борлигини кўриш мумкин.
Муниса Хаитмуродова Mobiuz мобил оператори абонентига айланганига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. Бироқ айнан компанияга бўлган ишонч ва абонентга айланиш қарори унга омад келтирди.
Ғолиба берилган имконият учун компанияга чин юракдан миннатдорлик билдирди. У автомобиль оиласи учун нафақат кундалик ишларда ишончли кўмакчи бўлишини, балки янги истиқболлар манбаи ҳам бўлишини таъкидлади. Тадбир давомида у автомобилни отасига совға қилди.
Тадбир доирасида ғолибанинг омадли рақамини улаган Mobiuz дилери – Aloqa хусусий корхонасининг раҳбари ва оператори ҳам тақдирланди.
Ғолиба билан батафсил суҳбат Mobiuz’нинг янгиликлар Telegram каналида эълон қилинади.
Навбатдаги акцияни якунлар экан, Mobiuz барча иштирокчиларга ишончи ва фаол иштироки учун ўз миннатдорлигини билдиради. Компания келажакда ҳам ўз ташаббуслари билан одамлар ҳаётида ҳақиқий ўзгаришларга сабабчи бўлишига ишончи комил. Хусусан, айнан бугун, 10 февралдан бошлаб, пул совринларини ютиб олиш имкониятини берувчи акция старт олади.
Компания расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқларидаги янгиликларни кузатиб бориш мумкин – олдинда яна кўплаб қизиқарли лойиҳалар ва навбатдаги бахтли ғолиб бўлиш имкониятлари кутмоқда.
Реклама ҳуқуқлари асосида.