Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари 5−7 февраль кунлари «Қорадори» кенг кўламли операциясининг иккинчи босқичини ўтказди, деб хабар берди ДХХ матбуот хизмати.

640 та тадбир доирасида 28,8 кг гиёҳванд модда (героин, опий, гашиш, синтетик моддалар) ва 9421 дона кучли таъсир этувчи ҳамда психотроп дори воситаларининг сотилишига чек қўйилди. 18 дона ноқонуний ўқотар қурол ва 126 та совуқ қурол аниқланди.

cорадори, гиёҳванд моддалар, ички ишлар вазирлиги, тезкор фаолият

339 нафар шахсга нисбатан 269 та жиноят иши қўзғатилди, 119 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. Қидирувда бўлган 53 нафар шахс ушланди, 656 нафар фуқаро билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Тадбирлар давомида Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида 1 кг синтетик гиёҳванд модда яшириб қўйилгани ҳақида Телеграм орқали маълумот олинди. Натижада ушбу гиёҳванд моддани олиш пайтида икки нафар гумонланувчи (1986 ва 2002 йилларда туғилган) қўлга олинди.

Улардан бирининг пойтахтнинг Миробод туманидаги уйида ўтказилган тинтув чоғида яна 200 грамм синтетик гиёҳванд модда, электрон тарози, изолента ва «закладка»лар тайёрлаш учун қадоқлаш пакетлари топилди.

cорадори, гиёҳванд моддалар, ички ишлар вазирлиги, тезкор фаолият

Эслатиб ўтамиз, 3−4 февраль кунлари «Қорадори» операциясининг биринчи босқичи ўтказилганди. Ўшанда ДХХ ва ИИВ икки кун ичида 228 кишини қўлга олиб, 112 кг дан ортиқ гиёҳванд моддани мусодара қилган. Шунингдек, 175 та пичоқ, 58 та бита, 24 та кастет ва 77 та ўқотар қурол ҳам мусодара қилинган.

Яна бир махсус операция давомида икки аёлни Тошкент халқаро аэропорти орқали Истанбулга фоҳишалик билан шуғулланиш учун юбормоқчи бўлган Туркия фуқароси (1986 йилда туғилган) ва икки нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида 1980 йилда туғилган эркак қўлга олинди. У 1987 йилда туғилган фуқарога таҳдид қилиб, унинг юзига бир неча марта урган, сўнгра қўл телефонини олиб, воқеа жойидан қочган. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Шунингдек, унинг 1978 йилда туғилган таниши ҳам қўлга олинди. Унинг уйида «Макаров» тўппончаси борлиги ҳақида маълумот келиб тушган. 1980 йилда ишлаб чиқарилган қурол ҳақиқатан ҳам топилди ва иккита ўқдон ҳамда 15 та жанговар патрон билан бирга олиб қўйилди.

cорадори, гиёҳванд моддалар, ички ишлар вазирлиги, тезкор фаолият

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар «Орият» тадбирини ҳам ўтказиб, сауналар, спа-салонлар, массаж хоналари, караоке-барлар, меҳмонхоналар, хостеллар ва тунги клубларни «ахлоқ ва соғлиққа қарши жиноятлар»ни аниқлаш, шунингдек, ОИВ ва бошқа юқумли ҳамда тери-таносил касалликларининг тарқалишини олдини олиш мақсадида текширди.

cорадори, гиёҳванд моддалар, ички ишлар вазирлиги, тезкор фаолият

«Тадбирлар доирасида 340 та объект текширилиб, аҳоли саломатлигига хавф солиши мумкин бўлган 2957 нафар шахслар билан тушунтириш ишлари олиб борилди ва мобил тарзда шифокор кўригидан ўтказилиб, тегишли тиббий хулосалар олинди», дейилади хабарда.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан 93 та жиноят иши қўзғатилиб, 94 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилди. 153 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди, 1920 нафар фуқаро билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.