Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 17 ёшли қиз ўзини юқори қаватдан ташлаб ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда «Газета.uz»га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов.

Қайд этилишича, ҳолат 7 февраль куни соат 09:35 атрофида содир бўлган. Шаҳарнинг Нақшаб маҳалласида яшаган Ш. З. Наво маҳалласидаги 16 қаватли уйнинг том қисмидан ўзини пастга ташлаб, жонига қасд қилган.

Milliy телеканалида хабар берилишича, ҳодисани кўрган фуқаролар қизни тўхтатишга ҳаракат қилган, бироқ қиз уларнинг гапларига қулоқ солмаган. Марҳума шаҳардаги 12-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси бўлган.

Ҳозирда ҳодиса юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.