Самарқанд вилояти Пайариқ туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси туфайли икки киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда вилоят ЙҲХБ.

Қайд этилишича, ҳодиса 2 февраль куни соат 10:30 атрофида Гулистон маҳалласидан ўтган йўлда содир бўлган. Cobalt ҳайдовчиси хавфли бурилиш пайтида бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши томондан келаётган «КамАЗ» юк машинасининг йўлига чиқиб кетиб тўқнашган.

Оқибатда Cobalt ҳайдовчиси ва йўловчиси шифохонага ётқизилган. Бироқ шифокорларнинг ёрдамига қарамасдан улар вафот этган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.