Полковник Фарход Фаттахович Хасанов Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақдаги маълумот пойтахт ИИББ сайтига жойлаштирилган.

У 2020 йил сентябрь ойидан буён Қўқон шаҳри ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими (ИИО ФМБ) бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

Бунгача раҳбарнинг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллаган Дониёр Ташходжаев ўтган йилнинг ноябрида вазифасидан озод этилганди.