Тошкент шаҳри Яккасарой туманида янги қурилаётган бинода 11 февраль куни ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ФВБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, сешанба куни соат 15:20 да Кичик ҳалқа йўли кўчасида жойлашган бино ертўласида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари этилган манзилга соат 15:28 да етиб бориб, ёнғин соат 15:45 да қуршаб олган ва 16:05 да ёнғин тўлиқ ўчирилган.

Воқеа жойига Тошкент шаҳар ФВБ раҳбарияти ҳамда маъсул ташкилотларнинг вакиллари чиққан.

Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар аниқланмоқда.