Навоий иссиқлик электр станцияси энергия нархини ошириб сотиш орқали 4,5 миллиард сўм асоссиз фойда олгани аниқланди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги маълум қилди.
Ташкилот ҳудудий бошқармаcининг махсус комиссияси Навоий ИЭСга нисбатан иш қўзғатди ва ортиқча олинган маблағни қайтариш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берди.
Шунингдек, унга нисбатан рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузгани учун молиявий жарима қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Шу билан бирга, хизмат кўрсатувчи ташкилот махсус комиссия қарори ва кўрсатмаси ижросини вақтида таъминламагани учун иқтисодий судга даъво аризаси киритилди ва суднинг ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилди.
Натижада асоссиз олинган маблағлар электр энергияси қиммат нархда сотилган «Иссиқлик манбаи» ДУКга қайтарилди.