Ўзбекистон Миллий банки — мамлакатдаги энг йирик молия муассасаларидан бири, у мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини доимий равишда ошириб келмоқда. Хизматларнинг қулайлиги ва оммабоплигини таъминлаш мақсадида банк янги иш жадвалини жорий этди – энди Ўзбекистон бўйлаб бир қатор бўлимлар дам олиш кунлари ҳам соат 09:00 дан 17:00 гача фаолият юритади.
Бу иш кунлари банкка ташриф буюришга улгурмайдиган мижозлар учун қулай ечимдир. Банк бўлимларининг дам олиш кунларида ҳам ишлаши мижозларга молиявий масалаларни ўзларига қулай вақтда ҳал қилиш имконини беради.
Дам олиш кунлари банкда қуйидаги хизматлардан фойдаланиш мумкин:
- валюта айирбошлаш;
- Munis тизими орқали коммунал тўловларни амалга ошириш;
- пластик карталардан нақд пул ечиш ва тўлдириб бериш;
- халқаро пул ўтказмалари – келган маблағларни ечиб олиш ва маблағ юбориш;
- чиқарилган пластик карталарни тарқатиш;
- юридик мижозлар учун миллий валютада тўловларни амалга ошириш.
Milliy мобил иловаси орқали амалга ошириладиган амалиётлар:
- иловани ўрнатиш ва рўйхатдан ўтказиш;
- пуш-хабарномаларни ёқиш (SMS / Telegram боти ўрнига);
- онлайн омонат очиш ва бошқариш;
- онлайн микроқарз олиш учун ариза юбориш;
- пул ўтказмалари (картадан картага, банклараро ва халқаро ўтказмалар) ва барча тўловларни амалга ошириш;
- PIN-кодни ўрнатиш ва алмаштириш;
- картани блоклаш ва блокдан чиқариш, транзакцияларга чеклов қўйиш (нақд пул олиш, онлайн харидлар ва бошқалар).
Банк 24/7 режимида қуйидаги хизматларни онлайн кўрсатади:
- хусусий мижозлар учун (Milliy иловаси орқали);
- юридик шахслар учун (iBank орқали).
«Ўзбекистон Миллий банки — доимо сиз билан бирга».
Офисларнинг манзиллари ва иш тартиби билан ҳавола орқали танишиш мумкин.
Телефонлар: 1344, (+998) 78-148-00-10.
Реклама ҳуқуқлари асосида.