Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодиёт ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) январь ойи якунлари бўйича Ўзбекистон иккиламчи бозорида автомобиллар нархлари таҳлилини тақдим этди.

Машҳур моделлар

Ўтган ойда машҳур маҳаллий автомобиллар нархи декабрга нисбатан пасайди. Хусусан:

Onix:

  • кам масофали — 2,4% га (14 350 дан 14 000 долларгача),
  • кўп масофали — 1,5% га (13 000 дан 12 800 долларгача);

Lacetti:

  • кам масофали — 0,7% га (15 000 дан 14 900 долларгача),
  • ўртача масофали — 1,4% га (14 500 дан 14 300 долларгача),
  • кўп масофали — 1,7% га (13 327 дан 13 095 долларгача);

Cobalt:

  • кам масофали — 1,4% га (12 901 дан 12 725 долларгача),
  • ўртача масофали — 2,4% га (12 300 дан 12 000 долларгача),
  • кўп масофали — 1,7% га (11 700 дан 11 500 долларгача);

Nexia:

  • ўртача масофали — 1,8% га (11 400 дан 11 200 долларгача),
  • кўп масофали — (10 500 дан 10 465 долларгача);

Spark:

  • ўртача масофали — 1% га (10 300 дан 10 200 долларгача),
  • кўп масофали — 1,1% га (9300 дан 9200 долларгача);

Damas:

  • кам масофали — 0,5% га (8 135 дан 8 098 долларгача),
  • ўртача масофали — 1,4% га (8000 дан 7886 долларгача),
  • кўп масофали — 4,1% га (7300 дан 7000 долларгача).

Қиммат моделлар

Кам масофали Equinox ва Malibu автомобилларининг ўртача нархи ошган бўлса-да, ўртача ва кўп масофали автомобилларнинг нархи пасайишда давом этди. Масалан:

Malibu:

  • ўртача масофали — 2,1% га (29 100 дан 28 500 долларгача),
  • кўп масофали — 1,6% га (25 000 дан 24 600 долларгача),
  • кам масофали, аксинча, 1,2% га ошди (29 650 дан 30 000 долларгача);

Equinox:

  • ўртача масофали — 1,6% га (30 500 дан 30 000 долларгача),
  • кўп масофали — ўзгариш йўқ (26 500 доллар),
  • паст масофалиси 0,9% га ошди (34 000 дан 34 308 долларгача);

Tracker:

  • кам масофали — 1,6% га (18 700 дан 18 403 долларгача),
  • ўртача масофали — 2,3% га (17 700 дан 17 300 долларгача),
  • кўп масофали — 2,9% га (17 000 дан 16 500 долларгача).

Хорижий автомобиллар нархи ҳам тушди.

Elantra:

  • ўртача масофали — 2,3% га (21 500 дан 21 000 долларгача),
  • кўп масофали — 4,8% га (21 000 дан 19 995 долларгача);

Tucson:

  • кам масофали — 1,5% га (33 500 дан 33 000 долларгача),
  • ўртача масофали — 0,8% га (31 750 дан 31 500 долларгача),
  • кўп масофали — 2,0% га (25 500 дан 25 000 долларгача);

Sportage:

  • кам масофали — 1,4% га (29 000 дан 28 600 долларгача),
  • ўртача масофали — 1,8% га (27 500 дан 27 000 долларгача);

Seltos:

  • кўп масофали — 2,1% га (23 500 дан 23 000 долларгача).

Электромобиллар

Кўп масофали BYD E2 (15 250 доллар) ва Yuan Up (20 000 доллар) электромобиллари нархлари ўтган ой давомида ўзгаришсиз қолди. Бироқ бошқа моделларда ўртача нархлар пасайди:

BYD E2:

  • янги — 1,8% га (17 100 дан 16 800 долларгача),
  • ўртача масофали — 2,9% га (15 970 дан 15 500 долларгача);

BYD Han:

  • янги — 0,9% га (32 500 дан 32 200 долларгача),
  • кўп масофали — 2,9% га (31 750 дан 31 250 долларгача);

BYD Song Plus DM-i Champion:

  • янги — 0,3% га (29 100 дан 29 000 долларгача),
  • ўртача масофали — 1,1% га (27 200 дан 26 900 долларгача),
  • кўп масофали — 2,8% га (24 999 дан 24 300 долларгача);

Методология

Автомобиллар юрган масофаси ва ишлаб чиқарилган йилига қараб қуйидаги тоифаларга бўлинган:

  • 2023−2024 да чиққан 20 000 км гача юрган автомобиллар — паст масофали;
  • 2023−2024 да чиққан 20 000 дан 50 000 км гача юрган, шунингдек, 2021−2022 да чиққан 40 000 км гача юрган автомобиллар — ўртача масофали;
  • 2023−2024 да чиққан 50 000 км дан кўп юрган, 2021−2022 да чиққан 40 000 км дан кўп юрган, шунингдек, 2020 да чиққан барча автомобиллар — кўп масофали.

Аввалроқ KPMG Uzbekistan автобозор таҳлили ва автомобиль нархини белгиловчи омилларни тақдим этганди. Божлар «иномарка»лар нархининг 70% ва ундан кўпроғини ташкил этаётган бўлиши мумкин. Бозор ривожланишидаги тўсиқлар мураккаб сертификатлаш талаблари ва ёнилғи билан боғлиқ муаммоларни ҳам ўз ичига олади.

«Газета.uz» Марказий банк маълумотларига таяниб, январь-июнь ойларида Ўзбекистонда автомобиллар нархининг ўсиш суръати пасайганини ёзган эди. Бу автокредитлар фоиз ставкаларининг ошиши ҳамда бундай кредитлар берилишининг 2,1 баробарга камайиши фонида юз берди. Бозордаги фаолликнинг пасайиши автомобилларни рўйхатдан ўтказиш тўлови оширилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

2024 йил якунига кўра, миллий валютада истеъмол ва автокредитлар бериш 2,1 баробар камайган.