Сиёсат

дайжест

Комил Алламжоновга суиқасд бўйича айбланувчилар 23 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Ҳарбий суд Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасдга оид жиноят иши доирасида 10 нафар айбланувчига ҳукм ўқиди. Унга кўра, Шуҳрат Расуловга 23 йил, Жавлон Юнусовга 18 йил 6 ой, Шохрух Ахмедовга 23 йил, Исмоил Жаҳонгировга 23 йил ва Дониёр Ташходжаевга 7 йилга қамалди.


Иқтисодиёт

дайжест

МБ 10 та банкни жаримага тортди

Марказий банк қоидабузарликлари учун 10 та банкни жаримага тортди. Шунингдек, кўрсатма ва талабларга риоя қилмаган 1 та тўлов тизими оператори чора ва санкциялар қўлланиши тўғрисида огоҳлантирилди.


дайжест

Ўзбекистонда микромолия банкларини ташкил этишга рухсат берилди

Ўзбекистонда микромолия банки институти жорий этилади. Қонун билан микромолия ташкилотларини микромолия банкларига, микромолия банкларини эса тижорат банкларига айланишига асос яратилди.


дайжест

Январда Ўзбекистонда фойдаланилган автомобиллар нархи пасайишда давом этди

МҲТИ шарҳига кўра, январь ойида фойдаланилган автомобиллар ва электромобиллар нархи пасайишда давом этди. Машҳур бюджетли моделлар ҳам, энг қиммат автомобиллар ҳам арзонлади. Кам километрли Equinox ва Malibu нархлари ошди.


Жамият

дайжест

«Беш ой ичида ўзимдан ўтгани фақат ўзимга, оиламга ва энг яқинларимга аён» — Комил Алламжонов

Комил Алламжонов унга суиқасд қилишда иштирок этганлар қамалганидан сўнг воқеа ҳақида пост қолдирди. «Ўтган 5 ой ичида ўзимдан ўтгани фақат ўзимга, оиламга, энг яқинларимга аён. Ҳақиқат эгилганда эгилиб, букилганда ҳам 2 букилиб барибир синмади, у барибир юзага чиқди. Юзага чиқади ҳам», дея ёзди у.


дайжест

Журналист Анора Содиқова блогер Мирсаид Ҳайдаровни судга берди

Журналист Анора Содиқова Mufasa тахаллуси билан фаолият юритувчи блогер Мирсаид Ҳайдаровни судга берди. У блогер томонидан ижтимоий тармоқлардаги турли аноним каналларда ўз шаъни, қадр-қиммати камситилгани ва туҳматга учрагани ҳақида шикоят киритган. Суд мажлиси 26 февраль куни бўлиб ўтади.


дайжест

Тошкент вилоятида эркак 28 ёшли хотинини ўлдиришда гумонланиб ушланди

Тошкент вилоятида 28 ёшли аёл эри томонидан ўлдирилгани айтилмоқда. Эркак оилавий жанжалдан сўнг ота уйига келган хотинини зўрлик ишлатиб машинада олиб қочиб кетган. Шундан сўнг аёлнинг жасади Олмалиқ шаҳри ҳудудидан топилган. Марҳуманинг ҳимоя ордери бўлган.


дайжест

Умра ва Ҳажга борувчиларнинг менингитга эмланиш зарурати бекор қилинмаган — Санэпидқўмита

Тармоқларда Умра ва Ҳаж зиёратига борадиганлар учун менингитга қарши эмланиш талаби бекор қилингани ҳақида хабарлар тарқалди. Санэпидқўмита бу маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини ва эмланиш талаби ҳануз амалда эканини маълум қилди.


дайжест

Самарқандда автобус Cobalt билан тўқнашиб ағдарилди, бир киши вафот этди

Жомбой туманида ичида йўловчилари бўлган автобус Cobalt билан тўқнашди. Ҳолат автобус ҳайдовчисининг тезликни меъёридан оширгани ва тормозни кескин босгани сабаб содир бўлган. ЙТҲ оқибатда бир киши шифохонада вафот этди.


дайжест

Бухорода иссиқхона 3,7 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланди

Бош прокуратура рейд тадбирида Бухоро вилояти Когон туманидаги иссиқхона эгаси табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келгани маълум бўлди. 3,7 млрд сўм зарар етказган тадбиркорга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.


дайжест

1 апрелдан камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларни қўллаб-қувватлашнинг янги инструментлари жорий этилади

Президент фармони билан 2025 йил 1 апрелдан камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларни қўллаб-қувватлашнинг янги инструментлари жорий этилади. Унга кўра, техноген ҳодисалар оқибатида зарар кўрган оилаларга уй-жойини тиклаш учун ёрдам кўрсатилади.


дайжест

Оилавий зўравонликдан жабр кўрган шахс талаби билан ажратишда муҳлат тайинламанмаслиги кутилмоқда

Суд никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда оилавий зўравонлик жиноятидан жабрланган шахснинг талабига кўра ярашиш учун муҳлат тайинламаслиги кутилмоқда. Ушбу моддани назарда тутувчи қонун лойиҳаси Сенат қўмитасида муҳокама қилинди.


дайжест

Маҳалла раисларининг ваколат муддати 5 йилга узайтирилди

Ўзбекистонда маҳалла раисларининг ваколат муддати 5 йилга узайтирилди. Қонун амалга киритилгунга қадар сайланган раислар ваколати 3 йиллик муддат бўйича амал қилади.


дайжест

Жиззахда 19 туп дарахт кесиб ташлаган фуқаро табиатга салкам 436 млн сўм зарар етказди

Зарбдор туманидаги қабристонда фуқаро 19 туп дарахтни ноқонуний равишда кесиб ташлаб, ўсимлик дунёсига 435 млн 750 минг сўм зарар етказди. Навоийда эса 4 туп дарахт кесган шахсдан 52,5 млн сўм ундирилди.


дайжест

Наманганда Gentra йўлдан ўтаётган пиёдани уриб қочиб кетди. Жабрланувчи ҳалок бўлди. ЙҲХБ барча қора Gentra’ларни текширмоқда

Наманган шаҳрида Gentra ҳайдовчиси йўлни кесиб ўтаётган 67 ёшли фуқарони уриб юборди ва қочиб кетди. Пиёда воқеа жойида ҳалок бўлди. ЙҲХБ ҳайдовчини топиш мақсадида ҳудуддаги қора рангли Gentra’ларни бир ерга тўплаб, текширмоқда.


дайжест

Мактаб ўқувчиларини касб-ҳунарга ўқитишда тадбиркорлар жалб этилади

Ўзбекистонда ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитишда умумий ўрта таълим муассасалари билан тадбиркорлар ва ҳунармандларнинг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби белгиланди. Энди тадбиркорлар томонидан мактабларда касб-ҳунар тўгаракларини ташкил этилади. Унга қизиқиши бўлган 7−11-синф ўқувчилари жалб этилади.


дайжест

Халқаро молия институтлари инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича мақсадли кўрсаткичлар белгиланди

Президент қарори билан 2025 йилда халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича мақсадли кўрсаткичлар белгиланди. Уларга эришишни таъминлаш учун фавқулодда штаб тузилади.


дайжест

Болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси оширилади

Ҳукумат қарори билан болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди. Ҳужжат билан 3−7 ёшли болаларни мактабгача таълим билан қамраб олишнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди.


дайжест

Термиздаги халқаро транспорт-логистика хаби БМТ Глобал таъминот тармоғига қўшилди

Термиз шаҳридаги халқаро транспорт-логистика хаби БМТ Қочқинлар бўйича олий комиссари бошқармасининг Глобал таъминот тармоғига қўшилди. У дунёдаги шундай омборларнинг саккизинчиси бўлди. Ҳар йили тармоқ инқирозларга жавоб бериш учун 500 млн доллардан ортиқ гуманитар ёрдам кўрсатади.


Спорт

дайжест

Ўзбекистон ампутант футболчилари Осиё чемпионати финалига чиқди

Бангладешда бўлиб ўтаётган ампутант футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичида барча тўрт учрашувда ғалаба қозонди ва турнир финалига чиқди. Ҳал қилувчи ўйин 12 февраль куни Индонезияга қарши бўлади.


дайжест

Халқаро гроссмейстер Гулруҳбегим Тоҳиржонова АҚШдан Ўзбекистон терма жамоасига қайтди

2021 йилдан буён АҚШ терма жамоасида дона суриб келаётган халқаро гроссмейстер Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон терма жамоасига қайтди. «Ўзбекистонда муҳит ўзгарганини, федерацияда спортчиларга эътибор пайдо бўлганини ҳис қилмаганимда қайтмас эдим», — дея таъкидлади у.


дайжест

Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси футбол бўйича Осиё чемпиони бўлди

Ўзбекистон ампутант футболчилари Осиё чемпионати ғолиби бўлди. Улар финалда Индонезия терма жамоасини 6:0 ҳисобида мағлуб қилди. Жамоа мусобақа давомида мағлубиятга учрамади, 5 та ўйинда 33 та гол уриб, атиги 1 та гол ўтказиб юборди.


дайжест

Ўзбекистон пара велоспортчилари Осиё чемпионатида яна биринчи ўринни эгаллади

Пара велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Таиландда ўтказилган Осиё чемпионатида 26 та медаль — 12 та олтин, 9 та кумуш ва 5 та бронза олиб, ғолибликни қўлга киритди. Миллий терма жамоа кетма-кет иккинчи йил ОЧда пешқадамлик қилмоқда.


Жаҳон

дайжест

Зеленский Россия билан ҳудуд алмашиш ҳақида гапирганди. Кремль бундай вариантни рад этди

Владимир Зеленский музокараларда Курск вилоятининг Украина назоратидаги бир қисмини Украинанинг Россия аннексия қилган ҳудудлари билан алмаштиришни таклиф қилмоқчи экани ҳақида гапирганди. Кремлга кўра, «бу имконсиз: Россия ҳеч қачон ўз ҳудудини айирбошлаш мавзусини муҳокама қилмаган ва қилмайди».


дайжест

ҲАМАС гаровга олинганларни 15 февралгача қайтармаса, Ғазода жанговар ҳаракатлар қайта бошланади — Нетаньяҳу

Биньямин Нетаньяҳу агар ҲАМАС 15 февралгача гаровга олинган исроилликларни қайтармаса, Ғазода жанговар ҳаракатларни қайта бошлашни ваъда қилди. Аввалроқ ҲАМАС шартлар бузилганини айтиб, озод қилишни тўхтатганди. Трамп эса гуруҳга шанбагача муҳлат берган.


дайжест

USAID`нинг пудратчи компаниялари Трамп маъмуриятини судга берди

USAID билан шартнома асосида ишлайдиган ташкилот ва компаниялар Дональд Трамп маъмуриятини агентликни тугатиш бўйича ноқонуний ҳаракатларда айблаб судга берди. Бу, даъвогарларнинг таъкидлашича, хорижий ёрдам дастурларини молиялаштиришда тартибсизликларни келтириб чиқарди.


дайжест

Арманистон парламенти ЕИга киришни бошлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади

Арманистон парламенти мамлакатнинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиш жараёнини бошлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади. Аввалроқ бош вазир Пашинян лойиҳа ЕИга тўғридан-тўғри аъзоликни англатмаслиги ва бу масала бўйича қарор референдум орқали қабул қилинишини айтганди.


дайжест

Google Maps АҚШдаги фойдаланувчилар учун Мексика кўрфазини Америка кўрфази деб ўзгартирди

Google АҚШдаги фойдаланувчилар учун Google Maps хизмати хариталарида Мексика кўрфази номини Америка кўрфазига ўзгартирди. Дунёнинг бошқа мамлакатларидаги фойдаланувчилар иккала номни ҳам кўради.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!