7−9 февраль кунлари Таиландда пара велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ғолиб бўлди, дея хабар қилди Миллий паралимпия қўмитаси.
Терма жамоа жами 26 та — 12 олтин, 9 кумуш ва 5 бронза медални қўлга киритиб, 15 давлат ўртасида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
Ўзбекистон терма жамоасининг медаль совриндорлари:
Олтин:
- Бунёдбек Хаитмаҳаммадов (C1);
- Оғабек Худергенов (C3);
- Азиза Қосимова (C4) — 2;
- Рухшона Ёқубова (C3) — 2;
- Азиз Отахўжаев (Т1) — 2;
- Фотима Соипова (Т1);
- Одина Ҳамдамова (Т2) — 2;
- Маржона Пардабоева (Т1).
Кумуш:
- Шахноза Ҳакимова (C5) — 2;
- Жасур Илҳомов (Т2);
- Маржона Пардабоева (Т1);
- Фотима Ҳайдарова (Т2) — 2;
- Оғабек Худойберганов (C3);
- Зарифа Мўминова (Т1);
- Баҳодир Одинаев (Т2).
Бронза:
- Саиджаббор Дадахонов (Т1) — 2;
- Тўлқин Равшанов (Т2);
- Бунёдбек Хаитмаҳаммадов (C5);
- Жасур Илҳомов (Т2).
Тошкент халқаро аэропортида ўтказилган тантанали кутиб олиш маросимида Миллий паралимпия қўмитаси ҳамда Велосипед спорти федерацияси раҳбарияти,ОАВ ходимлари ва спортчиларнинг оила аъзолари иштирок этди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Қозоғистонда ўтказилган Осиё чемпионатида ҳам ўзбекистонлик пара велоспортчилар 19 та — 10 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритиб биринчи ўринни олганди.