Бухоро вилояти Когон туманида тадбиркор иссиқхонасида табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди, деб хабар берди Бош прокуратура назорат тадбирлари натижаларига асосан.

K.E.S.S. МЧЖ иш юритувчиси И.М. жамиятга қарашли иссиқхонани табиий газ тармоғига яширин равишда улаш орқали фойдаланиб келиш оқибатида 3,7 миллиард сўмлик табиий газни талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жамият иш юритувчиси ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди (Жуда кўп миқдорда ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

бош прокуратура, газдан ноқонуний фойдаланиш, ресурслар

Бош прокуратура тадбиркорлардан фаолияти давомида энергия ресурсларидан қонуний тартибда ва оқилона фойдаланишни сўради ва рейд тадбирлари давом этишидан огоҳлантирди.

«Энергоресурслардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолатлари фош этилади ва жазо муқаррарлиги таъминланади», — дейилади хабарда.