Сиёсат

дайжест

3−4 апрелда биринчи ЕИ — МО саммити ўтказилади

Еврокенгаш ва Европа комиссияси президентлари Антониу Кошта ва Урсула фон дер Ляйен ЕИ — Марказий Осиё биринчи саммитида иштирок этиш учун 3−4 апрелда Ўзбекистонда бўлади. Кун тартибида — транспорт ва рақамли алоқа, стратегик хомашё, иқтисодиёт ва хавфсизлик соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш.


Иқтисодиёт

дайжест

Иқтисодиётни кўтариш эмас, кўтарилишига халал бермаслик керак — Ботир Қобилов

Техас университети профессори Ботир Қобилов «Газета.uz»га берган интервьюсида иқтисодиётда давлатнинг роли қандай бўлиши кераклигини тушунтирди. «Давлатнинг билими бозордаги ҳолатни билишга етмайди. Бюрократик аппаратда қайси корхонанинг иши келажакда яхши бўлишини билиш имконияти йўқ», — дейди у.


дайжест

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси илк бор 13 000 сўмдан ошди

Ўзбекистон Марказий банкининг АҚШ долларини сўмга нисбатан алмашув курси илк бор 13 000 сўмлик нуқтадан ошди. Йил бошидан буён миллий валюта 0,65 фоизга қадрсизланди. Девальвация суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан пастроқ бўлди.


дайжест

Аҳолига берилган ипотека кредитларини такрор молиялаштириш учун имкониятлар яратилади

Ўзбекистонда аҳолига берилган ипотека кредитларини такрор молиялаштириш учун янги имкониятлар яратилиши кутилмоқда. Қонунчиликка киритилган қўшимчага кўра, электрон гаров хатига ўзгартиришлар Ягона интерактив давлат хизматлари порталида амалга оширилади.


Жамият

дайжест

Тошкентда 17 нафар фуқаро ноқонуний диний ташкилот тузишда гумонланиб қўлга олинди

Тошкент шаҳрида норасмий диний дарсларни мунтазам равишда ташкил этиб келган 17 нафар фуқаро аниқланди. Улар диний ташкилотларни қонунга хилоф равишда тузишда айбланмоқда.


дайжест

Ўзбекистонда 1 та китоб ўқиган маҳкумнинг жазо муддати 3 кунга қисқартирилиши мумкин

Ўзбекистонда энди маҳкумлар 1 та китоб ўқиш орқали ўтаётган жазо муддатини 3 кунга қисқартириши мумкин бўлади. Бу учун маҳкум ўқиган китоби бўйича имтиҳон топшириши керак бўлади. Тегишли қонун депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.


дайжест

Самарқанддаги автобус ҳалокатида 22 аёл жароҳатланди, давлат идоралари тўлиқ маълумот бермаяпти

Жомбойда автобус Cobalt билан тўқнашиб ағдарилиши оқибатида 22 нафар аёл жабрланди, дея хабар берди Milliy телеканали. Бироқ бир кун олдин ЙҲХБ бу маълумотни яшириб, фақат бир киши ҳалок бўлганини таъкидлаган. Шифохона марҳум аёл киши бўлганини билдирди. ФВВ ҳодиса бўйича муносабат билдирмади.


дайжест

Тошкентда мактаб қаршисида Nexia-3 ўқувчини уриб кетди

Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 260-мактаб ёнгинасида Nexia-3 машинаси 10 ёшли мактаб ўқувчисини уриб юборди. Пиёда шифохонага ётқизилди.


дайжест

Видео: Бухородаги хонадонда газ портлади

Ғиждувон туманидаги аҳоли хонадонларидан бирида газ портлади. Ҳодиса газ сизиб чиқиб тўпланиши ва чироқ ёқилиши оқибатида келиб чиққан. ФВБга кўра, жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.


дайжест

Тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади

Президент Тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этиш тўғрисидаги қарорга имзо чекди. Жамғарма таҳлилий материаллар тайёрлаш ва тадқиқот ўтказиш учун грант ажратади, ижтимоий сўровномалар ва жамоатчилик фикрини ўрганиш тадқиқотларини амалга оширади.


дайжест

Сурхондарё ва Фарғонада тадбиркорлар энергия захирасига қарийб 2,5 млрд сўмлик зарар етказди

Сурхондарёнинг Жарқўрғон туманида савдо биноси эгаси ҳисоблагични ўзгартириш йўли билан 1,3 млрд сўмлик электрни ноқонуний ишлатди. Фарғона шаҳрида ҳам тадбиркор ошхонасидаги носоз газ ҳисоблагич орқали 1,1 млрд сўмлик зарар етказди. Ҳужжатлар тегишли органларга юборилди.


дайжест

МОҚнинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилади. Уларга вилоят ҳокимлари раҳбар бўлади

Президент Олимпия қўмитасининг ҳудудий бўлимларини ташкил этиш ташаббусини қўллаб-қувватлади. Ушбу бўлимларга вилоят ҳокимлари раҳбарлик қилиши белгиланди. Шунингдек, спортчиларни келгуси Олимпиадага тайёрлаш учун зарур шароит ва инфратузилмага 300 млрд сўм ажратилади.


дайжест

Самарқанд ва Коньяга биродар шаҳарлар мақоми берилди

Самарқанд ҳокими ва Конья (Туркия) мэри биродар шаҳарлар мақомида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги протоколни имзолади. Ҳозирда Ўзбекистон делегацияси ҳокимлар учун малака ошириш дастури бўйича Туркияда бўлиб турибди.


дайжест

Тошкент ва Навоий вилоятларининг айрим ҳудудларида чиқинди йиғими нархлари ошди

Тошкент ва Навоий вилоятларининг аксарият туман-шаҳарларида маиший чиқиндиларни олиб чиқиш учун тарифлар оширилди. Таъкидланишича, мажбурий ягона тарифлар хизматлар сифатини оширишга ва янги иш ўринларини яратишга хизмат қилади.


дайжест

Ўзбекистон аҳолисининг 56 фоизида ортиқча вазн, 38 фоизида эса қон босими билан боғлиқ муаммо бор

Ўзбекистонликларнинг 56 фоизида ортиқча вазн, 38 фоизида эса қон босими билан боғлиқ муаммо бор. Шунингдек, аҳолининг 44 фоизи жисмоний фаол эмаслиги, 36 фоизи тўғри овқатланиш қоидаларига амал қилмаслиги аниқланган. Шу боис, «Соғлом инсон — соғлом миллат» умуммиллий ҳаракати бошланади.


дайжест

Андижонда эркак хотинини пичоқлаб ўлдирди

Олтинкўл туманида аёл шаърий никоҳдаги эри томонидан пичоқланиши оқибатида вафот этди. Эркак процессуал тартибда ушланиб қамоққа олинди.


дайжест

Тошкент вилоятида қум қазиб олганлар табиатга 100,6 млрд сўмдан ортиқ зарар етказди

Бекобод туманида фуқаролар ноқонуний равишда қум қазиб олгани аниқланди. Фуқаро бу иши билан табиатга 100 млрд 627 млн сўмдан кўпроқ зарар етказгани маълум бўлди.


дайжест

Омбудсман 2024 йилда фуқароларга жами 1,8 млрд сўмлик иш ҳақини ундириб берди

Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) 2024 йилда фуқароларнинг иш ҳақи ва меҳнат муносабатлари билан боғлиқ 1 млрд 832,9 млн сўм маблағни ундириб берди. Йил давомида омбудсманга 23 мингдан зиёд мурожаат тушган.


дайжест

Тошкентда 2024 йилда расман 1280 та ЙТҲ қайд этилди. Авариялар оқибатида 91 киши вафот этди

Пойтахтда 2024 йилда 1280 авария содир бўлди. Оқибатда мингдан ортиқ одам жароҳатланди, 91 киши вафот этди. ЙҲХБ авариянинг ўчоқ нуқталарини аниқлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш бўйича ишлар олиб боради.


дайжест

Фото: Буюк Ипак йўли метросида ҳожатхона очилди

Тошкент метросининг Буюк Ипак йўли бекатида жамоат ҳожатхонаси ҳамда оналар ва болалар хонаси очилди. Хизматдан фойдаланиш нархи — 3 минг сўм. Метрополитен яна 3 та бекатда қурилиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.


дайжест

Маҳаллалар кесимида «Аҳолининг жисмоний фаоллиги рейтинги» юритилади

Эндиликда ҳар ҳафтада маҳаллаларда оммавий жисмоний фаоллик тадбирлари ўтказиб борилади. Уларга ногиронлиги бўлган шахслар кенг жалб этилади. Шу билан бирга, маҳаллалар кесимида «Аҳолининг жисмоний фаоллиги рейтинги» юритилади.


дайжест

Ҳудудлардаги 310 та спорт мактаби миллий терма жамоаларнинг «селекция базаси»га айланади

Олимпия ва Паралимпия ўйинларида спортчиларнинг муваффақиятли иштирокини таъминлаш учун жойлардаги 310 та спорт мактаблари миллий терма жамоаларнинг «селекция базаси»га айланади. Мутасаддиларга ҳар бир мактаб бўйича аниқ мақсадларни белгилаб, уч йиллик дастур қилиш топширилди.


Спорт

дайжест

Ўзбекистон қишки Осиё ўйинларида 26 йил ичида илк олтин медални қўлга киритди

Ўзбекистон делегацияси 26 йилдан сўнг қишки Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритди. 2024 йилдан буён Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиб келаётган фигурали учувчилар Дмитрий Чигирев ва Екатерина Гейниш жуфтлик йўналишида энг яхши натижани кўрсатди.


Жаҳон

дайжест

Путин билан учрашув Саудия Арабистонида ўтиши мумкин, Киевнинг НАТОга аъзолиги «эҳтимолдан йироқ». Трамп — Украинадаги уруш тугаши ҳақида

Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан Саудия Арабистонида учрашиш режалаштирилаётганини маълум қилди. Шунингдек, у Украинанинг НАТОга аъзо бўлишини «реал» деб ҳисобламаслигини айтди ва мамлакатнинг 2014 йилги чегараларига қайтишини «эҳтимолдан йироқ» дея атади.


дайжест

Жанубий Корея авиапарвозларда повербанклар сони ва қувватига чеклов жорий қилади

Жанубий Кореяда самолётда чиққан ёнғиндан сўнг авиация хавфсизлиги кучайтирилмоқда. 1 мартдан йўловчиларга 100 ватт-соатгача бўлган 5 та повербанкни олиб юришга рухсат берилади, 160 ватт-соатдан ортиқ батареялар бортга қўйилмайди. Багажга повербанк ва электрон сигаретларни жойлаш тақиқланади.


дайжест

Украина ва Россияда урушда бедарак йўқолганлар сони икки баробар ошди — ХҚХҚ

Халқаро Қизил Хоч қўмитаси Украина ва Россия урушида бедарак йўқолганлар сони бир йилда икки баробардан ортиққа ошиб, 50 минг кишига (бир йил аввал 23 минг киши эди) етганини билдирди. Уларнинг қарийб 90 фоизи ҳарбий хизматчилар ва аёллардир.


дайжест

Қозоғистонда хорижий агентлар тўғрисидаги қонунни қабул қилиш таклиф этилди

Қозоғистонда Парламент Мажлиси депутати хорижий агентлар тўғрисидаги тегишли қонунни қабул қилишни таклиф этди. «Қозоғистонликлар ўзгалар ўйинининг асири бўлишни истамайди», — деган депутат мамлакатда 200 га яқин нодавлат ташкилот хориждан молиялаштирилишини таъкидлади.


дайжест

«Украина ва Европа ҳар қандай музокараларнинг бир қисми бўлиши керак». Европа сиёсатчилари Трампнинг баёнотларига муносабат билдирди

Европа давлатлари ТИВ раҳбарлари Трампнинг Киев ўз ерларини қайтариб олиши даргумонлиги ҳақидаги сўзларига жавобан Украинани қўллаб-қувватлашни кучайтириш ва унинг ҳудудий яхлитлигини қўллашга тайёрлигини билдирди. «Украина ва Европа ҳар қандай музокаранинг бир қисми бўлиши керак», — деди вазирлар.


дайжест

Данияда Калифорнияни АҚШдан сотиб олиш бўйича петиция бошланди

Данияда Дональд Трампнинг Гренландия АҚШ назоратига ўтиши кераклиги ҳақидаги баёнотига жавобан Калифорнияни сотиб олиш бўйича сатирик петиция бошланди. Унинг муаллифлари штатни 1 трлн долларга сотиб олишни, Микки Маусга викинг шлемини кийдиришни ва Голливудга ҳюгге олиб киришни таклиф қилмоқда.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!