Андижон вилояти Олтинкўл туманида яшовчи фуқаро турмуш ўртоғини пичоқлаб ўлдирди, дея хабар бермоқда вилоят прокуратураси.
Қайд этилишича, ҳолат 5 февраль куни содир бўлган. Фуқаро С.М. шаърий никоҳидаги турмуш ўртоғи Ж.М. билан ўзаро жанжал оқибатида уни хўжалик пичоғи билан қасддан ўлдирган.
Ҳолат юзасидан тумани прокуратураси томонидан эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. С.М. процессуал тартибда ушланиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.
«Жиноят иши бўйича олиб борилаётган тергов харакатлари алоҳида назоратга олинган, тергов харакатлари давомида ишга оид барча ҳолатлар текширилиб, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади», — дейилади хабарда.
Агар судда мазкур айблов ўз исботини топса, гумонланувчи 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.