Тошкент вилояти Бекобод туманида фуқаролар табиатга 100 млрд сўмдан ортиқ зарар етказгани аниқланди, дея хабар бермоқда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги.

Қайд этилишича, туманнинг Фарҳод маҳалласида фуқаролар ноқонуний равишда қум қазиб олган. Ҳолат юзасидан ўрганиш олиб борилганда, табиатга 100 млрд 627 млн 800 минг сўм миқдорида зарар етказилгани маълум бўлган.

Ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун тўпланган барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди, дейилади хабарда.

Аввалроқ Тошкентдаги Чирчиқ дарёсидан ноқонуний қум-шағал қазилгани оқибатида табиатга қарийб 700 млрд сўм зарар етказилгани хабар қилинганди.