Тошкент шаҳри Юнусобод туманида 11 февраль куни мактаб ўқувчиси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар берди шаҳар ЙҲХБ матбуот хизмати.

Соат 12:20 ларда 260-сонли умумтаълим мактаби қаршисида ҳайдовчи Б.З. (1993 й.т.) Nexia-3 машинасида вояга етмаган пиёда С.С.ни (2015 й.т.) уриб юборган.

ЙТҲ оқибатида ўқувчи жароҳат олиб шифохонага ётқизилган. Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ҳолат ҳақида ижтимоий тармоқларда хабар берган Telegram’даги «Юнусободликлар 24» каналининг ёзишича, 3-синф ўқувчисининг оёғи синган. Муаллиф бу 260-мактаб яқинидаги биринчи ЙТҲ эмаслигини, ўтган йили ҳам машина икки ўқувчи қизни уриб кетганини билдирди ва масъуллардан вазиятни назорат остига олишни сўради.

«Мактаб ва боғча ҳудудида 100 метрлик масофада камералар ўрнатинг ва киришни чекланг», — таклиф қилди канал маъмурияти.