Иқтисодиёт
Ўзбекистонда электромобиллар учун утилизация йиғими: экологик чорами ёки савдога тўсиқ?
1 майдан импорт электромобиллар учун утилизация йиғими миқдори сезиларли ошади. Инвестициялар вазирлиги вакили Иномжон Абдураҳмонов буни аккумуляторларни қайта ишлаш инфратузилмасини яратиш ва маҳаллий автосаноатни қўллаб-қувватлаш зарурати билан изоҳлади. «Газета.uz» унинг далилларини ўрганди.
Паррандачилик билан шуғулланувчи тадбиркорлар ва болалар оромгоҳларига солиқ имтиёзлари берилади
Паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари 2030 йилгача экин майдонларидан ташқари ер солиғидан озод этилади. Шунингдек, болалар соғломлаштириш оромгоҳлари 2027 йилгача мол-мулк ва фойда солиғидан имтиёзларга эга бўлади.
«Алоқабанк» бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватловчи «ёшлар банки»га айлантирилади
«Алоқабанк» 200 млн доллар ҳисобига ёшларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватловчи «ёшлар банки»га айлантирилади. Банк айрим ёш тадбиркорларга 7 йил муддатга 5 млрд сўмгача имтиёзли кредит ажратади. Миллий банкка олийгоҳ битирувчилари бандлигини таъминлаш учун 100 млн доллар ресурс берилади.
Ўзбекистонда бизнес оптимизмни йўқотмоқда: тадбиркорлар энергетика муаммоларидан шикоят қилмоқда
МБ сўрови кўрсатдики, тадбиркорлар ишбилармонлик муҳитини нисбатан пессимистик баҳоламоқда. Тўртинчи чоракда ўрта ва юқори қувватдаги компаниялар улуши 50% гача камайди — бу 1,5 йилдаги минимум. Асосий сабаб — газ ва электр таъминотидаги узилишлар. Яхшиланиш кутилмаси 62% дан 56% гача тушди.
Жамият
Президент ёшларни қўллаб-қувватлашнинг янги чораларини маълум қилди
Ёшлар саноат зоналарида бино оладиган ёш тадбиркорларга ускуналар сотиб олиш учун 500 минг долларгача имтиёзли кредит ажратилади. Мамлакат ҳудудларида ижодий саноат парклари пайдо бўлади. «Бир миллион дастурчи» лойиҳасига қўшимча 300 минг ёш жалб этилади.
Ўзбекистонда метан заправкаларга газ етказиб бериш вақтинча чекланди
9 февралдан 12 февралгача Ўзбекистонда газга бўлган талабнинг ошиши ва об-ҳавонинг совиши туфайли метан заправкаларига газ етказиб бериш вақтинча қисқартирилди, дея хабар берди «Ўзэнергоинспексия.» Бу Бухородаги магистраль газ қувуридаги аварияга ҳам тўғри келди. Чекловлар фонида такси нархи ошди.
Энди давлат ташкилотларига ишга киришда паспорт, меҳнат ва пенсия дафтарчаси талаб қилинмайди
Давлат ташкилотлари эндиликда фуқародан ишга киришда паспорт, меҳнат ва пенсия дафтарчаси талаб қилмайди. Қабул қилувчи уларни ахборот тизимларидаги идоралараро интеграциялашув платформалари орқали ўзи олади. Ҳужжат билан ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги сабаб ходимни ишдан бўшатиш тақиқланмоқда.
«Нақд пулдаги тўловларнинг базада қайд этилишига кафолат бермаймиз» — «Ўзсувтаъминот»
2024 йил 1 декабрдан ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тўловларни фақат электрон шаклда амалга ошириш тартиби жорий этилди. «Ўзсувтаъминот»га кўра, назоратчиларнинг уйма-уй юриб, тўловларни йиғиш ва қарздорлик қоғозларини тарқатиш жараёнлари тўлиқ тўхтатилган.
Якшанба куни ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин
Якшанба куни Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан бошқа ҳудудларда ёмғир ёғади. Ҳарорат +3…+6 даражагача пасаяди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Тошкент ва Наманганнинг айрим туманларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
15−18 февраль кунлари Тошкент вилоятининг учта ва Наманган вилоятининг битта туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.
Фарғонада ўғриликка тушиб, хонадон бекасини пичоқлаб ўлдирган йигит 17 йилга қамалди
Фарғона шаҳрида онлайн қимор сабаб қарзга ботган йигит қўшни маҳалладаги хонадонга ўғриликка тушиб, аёлни пичоқлаб ўлдирди. Суд уни 17 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Сирдарёдаги мактабда ўқувчининг онаси ўқитувчини калтаклади
Сирдарё туманидаги мактаблардан бирида ўқувчининг онаси педагогни ҳақоратлаб, унга нисбатан куч ишлатди. Кейинроқ аёл узр сўраб чиқди, унга нисбатан тегишли чора кўрилди.
АҚШ осиёлик 120 га яқин мигрантни, жумладан, ўзбекистонликларни Панамага депортациялади
АҚШ Осиё давлатлари, жумладан, Ўзбекистондан келган 119 мигрантни Панамага депортациялади. Чегарани ноқонуний кесиб ўтгач ҳибсга олинган ушбу муҳожирлар ватанларига юборилади. АҚШ элчихонаси ходимининг «Газета.uz»га билдиришича, Трамп ҳокимиятга келгач, давлатлар бу саъй-ҳаракатларни кучайтирган.
«Барча тизимдаги раҳбарлар ёшларнинг овозини эшитишга мажбур» — Шавкат Мирзиёев
«Энди барча тизимдаги раҳбарлар ёшларнинг баралла овозини эшитишга мажбур. Ёшлар буюк келажагимизнинг асосий бўғини эканлигини тушунмаган раҳбар бизнинг сафимизда бўлишга ҳаққи йўқ», — деди Ўзбекистон президенти ёшлар билан учрашувда.
Yutong Тошкентга яна 200 та электробус етказиб бериш бўйича тендерда ғолиб чиқди
Yutong автобус компанияси Тошкентга 200 та янги электробус етказиб бериш бўйича тендерда ғолиб чиқди. Транспорт вазирлиги компания вакиллари билан яна 1000 та автобус сотиб олиш масаласини муҳокама қилди.
2024 йилда «Ёшлар дафтари» орқали 345 млрд сўмлик ёрдам кўрсатилди
Ўзбекистонда 2024 йилда «Ёшлар дафтари» орқали 180 минг нафар ёшларга 345 миллиард сўмлик ёрдам кўрсатилди. Ишсиз ёшлар 2 карра камайиб, ишсизликдан холи маҳаллалар сони 1 минг 889 тага етди.
Ўзбекистонда ёшлар ишсизлигига қарши кураш янги босқичга кўтарилади — президент
Президент ёшлар ўртасидаги юқори ишсизликнинг салбий оқибатлари ҳақида огоҳлантирди. Бу муаммони ҳал қилиш учун ишсизликка қарши кураш янги босқичга кўтарилади. Маҳалла банкирлари янги кредит маҳсулотлари ҳисобига 250 минг кишини даромадли қилиши режа қилинмоқда.
Кам таъминланган оилада ҳеч бўлмаганда битта фарзанд олий маълумотли бўлиши зарур — президент
Кам таъминланган оила фарзандларига таълим учун фоизсиз кредит берилади ва таълим харажатларининг бир қисми қопланади. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардаги иқтидорли талабаларни хорижга юбориш лойиҳаси ҳам йўлга қўйилади. Буларнинг барчасини таълим орқали қашшоқликни камайтириш мақсади бирлаштиради.
Тошкентда йил охиригача 452 та эскирган лифт алмаштирилади
Йил давомида Тошкент шаҳрида кўп қаватли уйлардаги 452 та эскирган лифт алмаштирилади — бу фойдаланиш муддати аллақачон тугаган лифтларнинг 22 фоизидан бироз кўпроқ. Хавфсизлик даражаси паст ва хизмат муддати аллақачон 25 йилдан ошган қурилмаларга устуворлик берилади.
Спорт
2020 йилдан бери ёши кичрайтирилган 8 нафар футболчи аниқланди — ПФЛ
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда 2020 йилдан бери ёши кичрайтирилган жами 8 нафар футболчини аниқлаган. Лига рақамлаштириш соҳасидаги ислоҳотлар туфайли бундай муаммоларни яқин йилларда буткул йўқ қилишга ишонч билдирди.
Жаҳон
ҲАМАС гаровга олинган исроилликларни озод қилишда давом этади
ҲАМАС гаровга олинган яна 3 нафар исроилликни режа бўйича озод қилишини маълум қилди, бу эса ўт очишни тўхтатиш бўйича низони ҳал қилишга йўл очади. Аввалроқ Трамп ва Нетаньяҳу агар гуруҳ 15 февралгача гаровга олинганларни қайтармаса, Ғазода жанглар қайта бошланишини билдирганди.
Россия дрони Чернобиль АЭСдаги саркофагга тушди — Украина ҳукумати
Россиянинг жанговар дрони Чернобиль атом станциясининг вайрон бўлган тўртинчи энергия блоки устидаги изоляция иншоотига келиб урилди ва ёнғин чиқишига сабаб бўлди, дея хабар берди Украина ҳукумати. МАГАТЭ портлашни тасдиқлади ва радиация даражаси нормал ҳолатда қолаётганини маълум қилди.
АҚШ штатлари Трамп Илон Маскни DOGE раҳбарлигига ноқонуний тайинлаганини даъво қилмоқда
Бир неча штатлар бош прокурорлари Ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE) раҳбари Илон Маскнинг федерал харажатларни қисқартириш бўйича ҳаракатларини тўхтатишни сўраб, судга мурожаат қилди. Даъвода, шунингдек, Трамп Маскка АҚШ Конгрессининг рухсатисиз «чекланмаган ваколатлар»ни бергани айтилади.
«Америка учун кўпроқ бизнес». Трамп хорижлик амалдорларга пора беришни тақиқловчи қонунни қўллашни тўхтатди
Дональд Трамп Хорижда коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонуннинг амал қилишини тўхтатиш бўйича топшириқ берди. Ҳужжат америкаликлар ўз бизнеси йўлида хорижлик давлат хизматчиларига пора беришни тақиқлашни назарда тутади. «Бу Америка учун анча кўпроқ бизнесни англатади», — деди Трамп.
Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!