Тошкент вилояти Бекобод шаҳридаги «Ғ.O.» МЧЖ мансабдор шахслари жамиятга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шоҳобчасининг ўлчов қурилмаларига ташқи таъсир кўрсатгани аниқланди, деб хабар берди Бош прокуратура матбуот хизмати.

Қайд этилишича, бунинг оқибатида 11,4 миллиард сўмлик табиий газ талон-торож қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан жамият мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди (Жуда кўп миқдорда ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилди.

БП тадбиркорларни энергия ресурсларидан қонуний тартибда ва оқилона фойдаланишга чақирди ва бу каби рейдлар давом этишини билдирди.