Хоразм вилояти Боғот туманида 31 январь куни Дамас ҳайдовчиси ўзи билан бир йўналишда кетаётган велосипедчини уриб юборди, дейилади Milliy телеканалининг Millar дастури лавҳасида.
Маълум бўлишича, йўл-транспорт ҳодисаси соат 20:00 атрофида тумандан ўтган 4М-11 автойўлида содир бўлган. Машинани тегишли ҳужжатсиз бошқарган ҳайдовчининг уриб юбориши оқибатида велосипедчи воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ҳолат юзасидан Боғот тумани тергов бўлими томонидан суриштирув ҳаракатлари бошланди.