2025 йил 12 февраль куни соат тахминан 22:50 ларда Тошкент туманининг «Озодлик» маҳалласида жойлашган болалар майдончасида 17 ёшли йигит танишини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда «Газета.uz» сўровига кўра Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, 2007 йил 18 июнда туғилган А.С. спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда аввалдан низода бўлган 2006 йил 9 майда туғилган А.Г. билан жанжаллашган. Можаро чоғида у ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан А.Г.нинг қорин ва танасига бир неча бор зарба берган.
Оқибатда А.Г. оғир тан жароҳатлари олиб, Тошкент тумани марказий шифохонасига ётқизилган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган муолажаларга қарамай, у жонлантириш бўлимида вафот этган.
Ҳодиса юзасидан тегишли тартибда тергов ҳаракатлари бошланган. Туман прокуратураси томонидан А.С.га нисбатан Жиноят нинг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилди ҳамда у гумонланувчи тариқасида ишга жалб қилиниб, тегишли тартибида ушланди.