Самарқанд вилояти Жомбой туманида ҳайдовчилик гувоҳномасисиз машина бошқарган 17 ёшли ўсмир йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда вилоят ЙҲХБ.

Қайд этилишича, ҳодиса 12 февраль куни соат 12:30 атрофида содир бўлган. 54-мактабнинг 11-синф ўқувчиси туманнинг Ногаҳон маҳалласидан ўтган йўлда Lacetti машинасини ҳайдаб, бошқарувни йўқотган.

Сўнгра машина йўл четига чиқиб кетган ва дарахтга урилган. Оқибатда йигит оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган. Бироқ кўрсатилган муолажаларга қарамасдан у шифохонада вафот этган.