Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов Енгил атлетика федерацияси раиси этиб сайланди, деб хабар берди Олимпия қўмитаси ахборот хизмати.

Қайд этилишича, 17 февраль куни бўлиб ўтган конференцияда Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов Енгил атлетика федерацияси раиси этиб сайланди.

Йиғилишда енгил атлетика спорт турларини республикада янада оммалаштириш ҳамда бу борада мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш истиқболлари ҳам атрофлича муҳокама қилинди.

Навбатдан ташқари сайлов конференциясида федерация раисининг ўринбосарлари ва бош котиби ҳам сайланди. Ташкилотнинг янги таҳрирдаги устави қабул қилинди, деб қайд этди Божхона қўмитаси.

2024 йил 8 май куни Баҳодир Сидиқов Ўзбекистон енгил атлетика федерациясига раҳбар этиб сайланганди. У 2020 йил январидан 2023 йил мартигача «Ўзбекнефтгаз» компаниясини ҳам бошқарган, шундан сўнг Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари этиб тайинланган.