Ал-Кувайт шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Кувайт амири Шайх Мишъал ас-Сабоҳ Ўзбекистон-Кувайт кенг қамровли шериклик муносабатларини ривожлантириш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.
Шунингдек, қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:
- Саноат соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Ҳаво қатнови тўғрисидаги битимга баённома;
- Меҳнат соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- «Ақлли» шаҳарларни барпо этиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Санъат ва маданият соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Туризм соҳасида 2025−2027 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури;
- Кувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси билан ҳамкорлик тўғрисида битим.