Божхона қўмитаси Миллий кинология маркази томонидан Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги божхона органларида хизмат қилаётган 14 бош ит «Хизмат ити нишони» билан тақдирланди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Итлар рус спаниели, немис овчаркаси, инглиз кокер спаниели, малинуа, Шарқий Европа овчаркаси зотига мансуб. Улар кўмагида ўтган 2024 йилда 337 кг гиёҳвандлик воситалари, салкам 55 минг дона психотроп ва кучли таъсир қилувчи дори воситалари, 11 дона қурол, 10 мингга яқин ўқ-дори, 24 кг порох, салкам 2,3 млрд. сўм эксвивалентдаги нақд хорижий валюталар, 41 8 минг қутидан зиёд тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси олди олинган.

Шунингдек, марказнинг 5 бош хизмат ити бўйнига ҳам турли халқаро ва маҳаллий мусобақаларда ҳамда кўргазмаларда юқори натижаларга эришгани сабабли ушбу нишон тақиб қўйилди.

2022 йилда «Газета.uz» Тошкент халқаро аэропортидаги кинология хизмати ходими, етти ёшли лабрадор Ц. Ворро билан «интервью» эълон қилганди. Жонивор иши, эгаси, маоши ва яқин орада нафақага чиқиши ҳақида «сўзлаб берганди».

Фото

божхона қўмитаси, итлар, кинология

божхона қўмитаси, итлар, кинология

божхона қўмитаси, итлар, кинология

божхона қўмитаси, итлар, кинология

божхона қўмитаси, итлар, кинология

божхона қўмитаси, итлар, кинология