Тошкент Кимё халқаро университетига Япониянинг нуфузли компаниялари ва таълим марказлари вакилларидан иборат делегация ташриф буюрди. Уларнинг сафида Noritsuisu, Umajirushi, ACES Japan каби йирик компаниялар ҳамда Ouka япон таълим маркази раҳбарлари бор эди.

Япония дунёдаги энг илғор таълим тизимларидан бирига эга бўлиб, унда интизом, сифат ва амалиётга алоҳида эътибор қаратилади.

kimyo universiteti, реклама

Меҳнат бозори нуқтаи назаридан Япония дунёнинг инновацион ва юқори малакали ишчи кучига эга давлатларидан бири ҳисобланади. Иш берувчилар ходимларнинг масъулияти, интизоми ва касбий маҳоратига катта эътибор қаратади. Хусусан, муҳандислик, технология ва қурилиш соҳаларида хорижий мутахассисларга талаб ортиб бормоқда. Шу сабабли ТКХУ битирувчиларининг Япония компанияларида ишга жойлашиши уларга катта имкониятлар яратиши кутилмоқда.

kimyo universiteti, реклама

Мазкур ташрифнинг асосий мақсади ТКХУ ва Япония олий таълим муассасалари ўртасида истиқболли академик дастурларни ишлаб чиқиш, университет талабаларининг халқаро меҳнат бозорида рақобатбардошлигини ошириш ҳамда Япония компанияларида амалиёт ва малака ошириш имкониятларини яратишдан иборат бўлди. Хусусан, талабалар учун 4-6-10 ойлик тўловли амалиёт дастурлари ишлаб чиқилиши режалаштирилмоқда.

kimyo universiteti, реклама

Японияда ишлашнинг асосий талабларидан бири – япон тилини мукаммал билишдир. Шу мақсадда университет қошида махсус япон тили курслари ташкил этилган бўлиб, айниқса, архитектура ва қурилиш йўналиши талабалари ушбу дастурда фаол иштирок этмоқда. Бу келажакда Япония компанияларида иш топиш ва малака ошириш имкониятларини янада оширишга хизмат қилади.

kimyo universiteti, реклама

Бу ташаббус келажакда Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қиладиган юқори малакали кадрларни тайёрлашга замин яратади.

Мазкур учрашув икки мамлакат ўртасидаги илмий ва ишбилармонлик алоқаларининг мустаҳкамланишида муҳим қадам бўлди.

kimyo universiteti, реклама

Тошкент Кимё халқаро университети илк бор Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти номи билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2018 йил 24 июлдаги №ОТ 0002 (033297) давлат лицензияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 декабрдаги №1007 қарори асосида хусусий олий таълим муассасаси сифатида ташкил этилган.

Университет биринчи ва иккинчи мутахассислик бўйича юқори малакали бакалаврларни – кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида, ҳамда магистрларни кундузги таълим шаклида тайёрлайди. Таълим ўзбек, рус ва инглиз тилларида олиб борилади. Академик фаолиятни Жанубий Корея, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Италия, Япония ва Малайзия каби таълим соҳасида саналмиш хорижий мамлакатларнинг нуфузли университетлари битирувчилари бўлган халқаро ва маҳаллий профессорлар амалга оширадилар.

kimyo universiteti, реклама

Ҳозирги кунда ТКХУ нинг 5 та таълим мактаби таркибида 37 та бакалавриат ва 22 та магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланмоқда. 2021/2022 ўқув йилида университетнинг Наманган шаҳридаги, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб эса Самарқанд шаҳридаги филиалларининг фаолияти йўлга қўйилди. 2022 йилда Ўзбекистоннинг нодавлат олий ўқув юртлари орасида ТКХУ биринчилардан бўлиб KAZSEE ва IQAA агентликларининг таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги сертификатларига эга бўлди. 

ТКХУ таълим хизматларини кўрсатиш учун барча лицензияларга эга бўлиб, университет битирувчиларига тақдим этиладиган диплом Ўзбекистон ҳудудида тўлақонли тан олинади.

Телефон: (+998) 78-129-40-40.

Сайт: kiut.uz
Facebook: fb.com/kiut.uz
Instagram: @kiut.uz_rasmiy
Telegram: t.me/kiut_official

Реклама ҳуқуқлари асосида.