Иш ҳақи, пенсия ва нафақаларнинг ошиши ҳақида тарқалаётган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди, дея хабар бермоқда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати.

Айни пайтда ижтимоий тармоқларда иш ҳақи, пенсия ва нафақаларнинг 1 мартдан ва 1 августдан 10 фоизга оширилиши тўғрисида хабарлар тарқалмоқда.

иш ҳақи, молия вазири, пенсия

Вазирлик буни рад этиб, иш ҳақи ва пенсиялар бўйича ҳар қандай расмий маълумотлар тегишли давлат органларининг расмий манбалари орқали эълон қилинишини эслатиб ўтди.

Маълумот учун, охирги марта пенсиялар ва нафақалар 2024 йил сентябрда 15 фоизга оширилган, шунингдек, 1 октябрдан бюджет ташкилотлари ходимларининг маоши 10 фоизга, ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларининг маоши эса 15 фоизга кўтарилганди.

Аввалроқ 2025 йилда иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдорини ошириш харажатлари учун 6,63 трлн сўм йўналтирилиши режалаштирилгани хабар берилганди.