Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетига (ТХВУ) кирган ҳар бир шахс ўз салоҳиятини очиш имкониятига эга бўлади. ТХВУ 2002 йилдан бери халқаро Foundation курсидан (CIFS) бошлаб докторантура даражасигача бўлган йўналишларда талабаларни юқори академик марраларга эришишга ва муваффақиятли карьера қуришга илҳомлантирмоқда. Буни яққол натижалар тасдиқлайди: ТХВУ битирувчиларининг тахминан 95 фоизи ўқишни тамомлаганидан сўнг илк олти ой ичида нуфузли иш жойига эга бўлади.
ТХВУ Буюк Британиянинг Вестминстер университети томонидан аккредитациядан ўтган ўқув дастурларида таълим олишни таклиф қилади, жумладан:
Умумтаълим дастури (CIFS, Undergraduate):
Certificate of International Foundation Studies — Умумтаълим 1-босқич дастури.
Бакалавриат дастурлари (Undergraduate):
- BSс in Computer Science — Компьютер фани (янги дастур);
- BSc in Economics and its Pathways — Иқтисодиёт ва унинг йўналишлари (янги дастур);
- BA in Business Management and its Pathways — Бизнес менежмент ва унинг йўналишлари;
- BA in Commercial Law — Тижорий ҳуқуқ;
- BSc in Business Information Systems — Бизнесда ахборот тизимлари;
- BSc in Finance — Молия.
Магистратура дастурлари (Postgraduate):
- MSc in Applied Economics — Амалий иқтисодиёт;
- MSc in Business Intelligence and Analytics — Бизнесда таҳлил ва аналитика;
- MSc in Research Methods for Social Sciences — Ижтимоий фанлар учун тадқиқот методлари;
- LLM in International Commercial Law — Халқаро тижорий ҳуқуқ;
- MSc in Public Health Science — Жамоат саломатлиги фани;
- MA in Human Resource Management and Talent Development — Инсон ресурсларини бошқариш ва истеъдодни ривожлантириш;
- MA in International Business Management — Халқаро бизнес менежмент;
- MA in Learning and Teaching — Таълим олиш ва ўқитиш бўйича магистратура.
Ҳужжат топшириш тартиби
Қабул жараёни онлайн рўйхатдан ўтиш орқали амалга оширилади.
Бакалавриатнинг биринчи курсига топшириш учун қуйидаги ҳужжатларни юклаш талаб этилади:
- шахсий фотосурат;
- ID карта ёки паспорт нусхаси (иккала томони);
- ўрта таълим дипломи ва баҳолар транскрипти;
- IELTS, TOEFL ёки эквивалент инглиз тили сертификати;
- САТ математика сертификати ёки ТХВУ ички математика имтиҳони натижалари.
Қабул талаблари ҳақида батафсил маълумот олиш учун ушбу ҳаволага ўтиш мумкин.
Грант дастури
ТХВУ Ўзбекистон фуқаролари учун бакалавриатнинг биринчи курсига (CIFS) кирган талабаларга 100 фоиз ўқиш тўловини қопловчи грант дастурини тақдим этади.
Танлов икки босқичда ўтказилади. Биринчи босқичда ТХВУ математика имтиҳони натижалари ва IELTS баллари асосида энг юқори натижа кўрсатган номзодлар сараланади. Иккинчи босқичда эса танланган номзодлар математика бўйича ёзма тестга таклиф қилинади.
Университет кампуси ва талабалар ҳаёти
ТХВУ кампуси Тошкентнинг марказий ҳудудида жойлашган бўлиб, учта асосий ўқув биноларидан иборат. Шунингдек, университет ҳудудида йирик спорт мажмуаси (Sport Hall) ҳамда замонавий ўқув-ресурс маркази (Learning Resource Centre) мавжуд.
ТХВУнинг ажралиб турадиган хусусиятларидан бири бу ёрқин талабалар ҳаётидир. Талабалар турли маданий тадбирлар, танловлар, ижодий ва ижтимоий тўгаракларда фаол иштирок этади, шунингдек, ўзларининг инновацион ижтимоий лойиҳаларини амалга оширади.
Клублар ва жамиятлар талабалар ва ходимларни мамнун қилади. Жумладан:
- ҚВЗ;
- Драма клуби;
- Warm Heart хайрия жамғармаси;
- Волонтёрлар мактаби;
- Tashkent International Model United Nations жамияти;
- Тадқиқотчилар жамияти;
- ТХВУ талабалар иттифоқи.
Talent Show, Culture Fair, Fashion Show ва Job Fair ТХВУ ва кенг жамоатчиликни бирлаштирган йиллик рамзий тадбирларга айланган.
Шунингдек, ТХВУда қулай яшаш учун жиҳозланган иккита ётоқхона мавжуд.
Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети Ўзбекистондаги илк халқаро университет ҳисобланади. Буюк Британиянинг The University of Westminster томонидан аккредитациядан ўтган ва унинг расмий ҳамкори сифатида ТХВУ талабаларига Лондон шаҳридаги Вестминстер университетининг халқаро дипломини олиш имкониятини тақдим этади.
2024 йил май ойида ТХВУ очиқ халқ овоз бериш натижаларига кўра «Илм-фан ва таълим. Университетлар» йўналишида ғолиб деб топилиб, «2023 йил бренди» мукофоти билан тақдирланди.
2023 йил декабрь ойида эса ТХВУ «Тадқиқотларнинг жамиятга таъсири: Ижтимоий фанлар» йўналишида илмий ютуқлари учун нуфузли Scopus Award — 2023 мукофотига сазовор бўлди. Ушбу юксак эътироф университетнинг юзлаб академик ходимларининг билимни ривожлантириш, илмий тараққиётга кўмаклашиш ва жаҳон илмий ҳамжамиятига ҳисса қўшиш йўлидаги фидокорона меҳнати натижаси сифатида эришилди.
Буйик Британиядаги Вестминстер университети 2023 йилги «Таълим сифатини баҳолаш тизими» (Teaching Excellence Framework TEF) рейтингида «Кумуш» (Silver) мақомини қўлга киритди. Университет умумий рейтингда ҳамда «Талабалар тажрибаси» ва «Талабаларнинг натижадорлиги» йўналишларида Silver даражасига эга бўлди. Бу эса университет таълим стандартлари юқори сифат даражасида баҳоланганини англатади.
Телефонлар: (+998) 71−238−74−00, (+998) 71−238−74−44.
Сайт: wiut.uz
Facebook: fb.com/wiut.uz
Instagram: @wiutuni
Тelegram: t.me/wiut_official_telegram
LinkedIn: linkedin.com/school/wiut-uni-uz
Реклама ҳуқуқлари асосида.