«Юксалиш» ҳаракати ҳудудий қон қуйиш марказлари билан биргаликда 19−25 февраль кунлари Ўзбекистоннинг 14 та вилоятида «Биз донормиз!» акциясини ўтказади.
«Донор қони ҳар куни қийин аҳволга тушган инсонлар: оғир жароҳат олган беморлар, ЙТҲ жабрланувчилари, онкологик касалликлар ва бошқа кўплаб ташхислар туфайли қон қуйиш зарур бўлганлар ҳаётини сақлаб қолади. Қон захиралари мунтазам янгиланиб туриши керак, шунда ҳар қандай вазиятда ёрдамга муҳтожларга кўмак берилиши мумкин», — дейилади ташкилот мурожаатида.
Ўтган йили «Биз донормиз!» бутун мамлакат бўйлаб 700 литрдан ортиқ қон тўплаш имконини берган.
Кимлар донор бўлиши мумкин?
Aкцияда 18 ёшга тўлган ва тиббий томондан чекловлари бўлмаган ҳар қандай фуқаро иштирок эта олади. Қон топширишдан олдин шифокорлар томонидан мажбурий текширув ўтказилади, бу эса донорликнинг соғлиқ учун хавфсизлигини таъминлашга ёрдам беради.
Кимларга қон топшириш мумкин эмас?
Донорликка бўйича нисбий (вазиятга қараб вақтинчалик тақиқлар) ва мутлақ (донорни доимий равишда донорликдан четлаштириш) чекловлар мавжуд. Улар билан Республика қон қуйиш марказининг сайтида танишиш мумкин.
Қон топширишга қандай тайёрганиш керак?
Қон топширишдан бир неча кун олдин ёғли, қовурилган ва аччиқ таомлардан сақланиш тавсия этилади. Қон топширишдан камида 48 соат олдин спиртли ичимликлар ичмаслик керак. Қон топшириш куни яхши ухлаш ва енгил нонушта қилиш муҳим. Жараёндан икки соат олдин ва кейин чекиш мумкин эмас.
Тошкент шаҳридаги тадбир 25 февраль куни соат 9:30 дан 13:00 гача Фурқат кўчаси 1/1 уйда жойлашган ННТлар уйида бўлиб ўтади.
Қон топшириш жойлари ва саналари
(харитадаги жойлашув — гиперҳаволалар орқали)
№ | Вилоят | Сана | Вақт | Жой |
1. | Андижон вилояти | 20 февраль | 10:00−13:00 | Манзил: |
2. | Фарғона вилояти | 19−20 февраль | 10:00−13:00 | Манзил: Фарғона шаҳри ННТлар уйида Фарғона вилояти қон қуйиш маркази |
3. | Бухоро вилояти | 19−20 февраль | 09:00−13:00 | Манзил: |
4. | Қорақалпоғистон | 20 февраль | 10:00−13:00 | Республика қон қуйиш маркази (Қорақалпоғистон) |
5. | Сирдарё вилояти | 20 февраль | 09:00−12:00 | Сирдарё вилояти қон қуйиш маркази |
6. | Сурхондарё вилояти | 20 февраль | 09:00−13:00 | Сурхондарё вилояти қон қуйиш станцияси |
7. | Наманган вилояти | 20 февраль | 09:00−14:00 | Наманган вилояти қон қуйиш маркази |
8. | Самарқанд вилояти | 20 февраль | 10:00−13:00 | Манзиллар: 1. Самарқанд вилояти қон қуйиш станцияси 3. Самарқанд вилояти Ургут тумани «Совгон» маҳалласи 4. Самарқанд вилояти Ургут тумани «Тароқли» маҳалласи |
9. | Хоразм вилояти | 20 февраль | 09:00−13:00 | Хоразм вилоят қон қуйиш маркази |
10. | Навоий вилояти | 20 февраль | 09:00−13:00 | Навоий вилояти қон қуйиш станцияси |
11. | Тошкент вилояти | 20 февраль | 09:00−13:00 | Тошкент вилояти қон қуйиш стансияси |
12. | Жиззах вилояти
| 21 февраль | 09:00−13:00 | Жиззах вилояти қон қуйиш маркази |
13. | Қашқадарё вилояти | 25 февраль | 09:00−16:00 | Қашқадарё вилояти қон қуйиш маркази |
14. | Тошкент шаҳри | 25 февраль | 9:30−13:00 | ННТлар уйи |
«Газета.uz» донорлик, унинг фойдалари ва аҳамиятига оид бир қанча мақолалар тайёрлаган. Улар орқали қандай қилиб донор бўлиш ҳақида ҳам маълумот олиш мумкин.