Сиёсат
Шавкат Мирзиёев Кувайт ТИВ ва ИИВ раҳбарлари билан учрашди
Ўзбекистон президенти Кувайтда мамлакат ТИВ ва ИИВ раҳбарлари билан қўшма инвестиция платформаси ҳамда ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш масалаларини кўриб чиқди. Тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйиш, Самарқанддаги МО — Кўрфаз саммитига бирга тайёгарлик кўриш муҳокама қилинди.
Сенат диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги қонунни кўриб чиқади
Сенат ялпи мажлисида виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш, кредит ахбороти алмашинувини тартибга солиш ва ер участкаларидан фойдаланишга оид қонунлар кўриб чиқилади. Унда Самарқанд вилоятининг айрим ҳудудлари чегараларини ўзгартириш муҳокама қилинади.
Президент ТДТ оқсоқоллар кенгаши раиси Бинали Йилдирим билан учрашди
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга келган Туркий давлатлар ташкилоти оқсоқоллар кенгаши раиси, Туркиянинг собиқ бош вазири Бинали Йилдиримни қабул қилди. Улар ТДТ доирасидаги тадбирларга тайёргарлик ва уларни ўтказиш масалаларини муҳокама қилди.
Иқтисодиёт
Олти йил аввал тугатилган «Озиқовқатсаноат» уюшмасини тиклаш таклиф қилинмоқда
Савдо-саноат палатаси «Озиқовқатсаноат» уюшмасини тиклаш таклифи билан чиқди. Бу ташкилот олти йил аввал президент томонидан тугатилган эди. Молиячининг огоҳлантиришича, агар уюшма тузилса, у маъмурий ресурслар олади ва «классик вазирлик»ка айланади.
Тошкент шаҳри ҳокимлиги бозорларда патта пули миқдори оширилганига изоҳ берди
Тошкент шаҳри ҳокимлиги пойтахт бозор ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар миқдори оширилганига изоҳ берди. Таъкидланишича, бу орқали бозорларни сақлаш, сотувчи ва харидорларга қўшимча қулайлик яратиш, солиқлар ва коммунал тўловларни, ходимлар маошларини вақтида тўлаш режалаштирилган.
1 апрелгача «Ёш тадбиркорлар» рақамли платформаси жорий этилади
2025 йил 1 апрелгача «Ёш тадбиркорлар» рақамли платформаси жорий этилади. Ёш тадбиркорларга комплекс хизматлар кўрсатилади, уларнинг фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш борасида «Алоқабанк» таянч «ёшлар банки» этиб белгиланади.
Кувайт Ўзбекистонда қўшма логистика марказини ташкил этиши мумкин
Шавкат Мирзиёев Ал-Кувайтда Agility Logistics раиси Хенади ал-Солиҳ билан учрашди. Компания Ўзбекистонда Кўрфаз мамлакатларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб берадиган қўшма логистика марказини қурмоқчи. Президент, шунингдек, қатор компания вакилларини ҳам қабул қилди.
Туркий инвестиция жамғармаси капитали $600 млн гача оширилади
Ўзбекистон иштирокидаги Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) доирасида ташкил этилган Туркий инвестиция жамғармасининг капитали 600 млн долларга оширилади. Бу ҳудудда кичик ва ўрта бизнесни, шунингдек, инфратузилма ва савдо лойиҳаларини молиялаштиришни кенгайтиришга қаратилган.
Жамият
«Ўғлимни ё заҳарлашган, ё қийнаб ўлдиришган» — Олмалиқдаги колониядан ўлиги чиққан 21 ёшли маҳкумнинг онаси
Олмалиқдаги колонияда 21 ёшли йигит вафот этди. «Ўғлимни ё заҳарлашган, ё қийнаб ўлдиришган, деган шубҳадаман. Чунки баданида қийноқ ва электрошокер изларига ўхшаш чизиқлар бор эди», — дейди марҳумнинг онаси. «Газета.uz» ушбу ҳолат бўйича ИИВ ва БПга сўров йўллади ва расмий изоҳлар кутмоқда.
Тошкентда Амир Темур кўчасидаги аянчли ЙТҲдан сўнг янги йўл чизиқлари олиб ташланмоқда. Бу етарлими?
Тошкентнинг Амир Темур кўчасида пиёдалар жароҳат олган жиддий ЙТҲдан сўнг ЙҲХХ қатнов қисмини торайтирувчи чизиқларни олиб ташлашга қарор қилди. Бироқ савол ҳамон мавжуд: аварияга олиб келган хатолар инобатга олиндими, хавфсизликни ошириш учун амалий чоралар кўриладими? «Газета.uz» мурожаати.
Сурхондарёда аёл ва фарзанди ўлдирилди ҳамда уйи ёқиб юборилди
Сурхондарё вилояти Узун туманида аёл ва унинг вояга етмаган фарзанди ёнаётган уйдан жонсиз ҳолатда топилди. Яна икки нафар бола жонлантириш бўлимига ётқизилди. Қасддан одам ўлдириш моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Тошкентда машина уриб кетган аёл ёлғиз эмас, икки фарзанди билан бўлган
Тошкентда «пешеход»да машина уриб кетган аёл, ЙҲХБ хабар қилганидек, ёлғиз эмас, ўғли ва қизи билан бирга бўлган. Она ва қиз реанимацияда. Ҳокимлик ва ЙҲХБ танқидларга жавоб бермади. Соҳада қонунларни қўллаш масаласи саволлар туғдиради: ҳатто оғир ишларнинг ҳам деярли ярми ярашув билан якунланмоқда.
Миробод тумани ҳокимлигида мансабдор ХУЖМШ раисига ташланди
Миробод тумани ҳокимлигида уй-жой коммунал хизмат бўлими бошлиғи ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раиси иштирокида жанжал содир бўлди. Раиснинг сўзларига кўра, амалдор унга ташланиб, телефонини тортиб олган ва кийимини йиртган. Ҳокимлик вазиятни «оғзаки низо» деб атади.
Фаоллар «Анҳор Локомотив» боғини сақлаб қолиш учун имзо йиғмоқда, у ерда кўп қаватли бинолар қурилиши мумкин
Фаоллар Тошкентдаги «Анҳор Локомотив» боғини сақлаб қолишни талаб қилмоқда. Бу ерда 15 дан ортиқ иншоот, жумладан, кўп қаватли турар жой мажмуалари, бизнес маркази ва апарт-меҳмонхона қурилиши режалаштирилган. Маҳаллий аҳоли лойиҳага қарши имзо тўплашни бошлаб юборди.
Ўзбекистонликлар муҳандислик соҳаси бўйича Германияга ишга таклиф қилинмоқда
Германиянинг Amazone иш берувчи ташкилоти ва Ўзбекистон Миграция агентлиги ўзбекистонлик пайвандчи, муҳандис-механик ва чилангарларни ишга таклиф қилмоқда. Ойлик 1800 евро ва иш ҳафтасига 5 кун. Номзодларга 40 ёшдан ошмаган ва немис тили сертификатга эга бўлишлари керак.
Товоқсой қамоқхонасида маҳкум девор босиб қолиши оқибатида вафот этди
Тошкент вилоятидаги Товоқсой қамоқхонасида 42 ёшли маҳкумни девор босиб қолди. У орадан беш кун ўтиб, шифохонада вафот этган. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бухорода йўл реконструкцияси учун 1800 дан ортиқ кўп йиллик дарахт кўчирилмоқда
Бухорода трасса реконструкцияси учун 1800 дан ортиқ дарахт кўчирилмоқда. Интернетда дарахтлар ковлаб олингани акс этган видеолар пайдо бўлди. Расмийлар бу экомеъёрларга мувофиқ амалга оширилаётганини айтди. Дарахтларни кўчириш 2023 йил июлида режалаштирилганди, аммо ўшанда Эковазирлик қарши чиққан.
Ташқи реклама тартибини бузган «Алоқабанк» филиали жаримага тортилди
Рақобат қўмитаси «Алоқабанк»нинг Ангор тумани хизмат кўрсатиш маркази ташқи реклама ва ахборотни жойлаштириш тартибини бузган деб топди ва банкка нисбатан молиявий жарима қўллашга қарор қилди.
19−25 февралда Ўзбекистон бўйлаб «Биз донормиз!» акцияси ўтказилади
«Юксалиш» ҳаракати ва вилоят қон қуйиш марказлари 19−25 февралда «Биз донормиз!» акциясини ўтказади. Ўтган йили бу онкологик касалликларга чалинган беморлар ва ЙТҲда жабрланганлар учун зарур бўлган 700 литр қон тўплаш имконини берган. Қай тарзда донор бўлиш мумкинлигини эслаймиз.
Ҳудудларда фуқароларни Ҳаж ва Умра зиёратига ноқонуний юбориш билан шуғулланган шахслар ушланди
Наманган, Хоразм, Фарғона ва бошқа ҳудудларда Ҳаж ва Умра зиёратларига ноқонуний юбориш ҳолатлари аниқланди. Тезкор тадбирларда зиёратни ташкил қилиш баҳонасида фуқаролардан йирик миқдорда пул олган шахслар ушланди.
Фарғонада кўп йиллик чинорни арралаб кетган икки шахсга жиноий иш очилди
Қўқон шаҳрида бир неча ўн йиллик чинор дарахтини арралаб кетган икки шахсга жиноят иши қўзғатилди. Улар дарахтни йўқ қилишга уриниш пайтида экология ва ИИО ходимларига қаршилик кўрсатган. Бош прокуратурага кўра, 2025 йилнинг ўтган даврида республика бўйича 848 туп дарахт ноқонуний кесилди.
Камбағал оилаларга тадбиркорлик билан шуғулланиш учун фоизсиз ссудалар ажратилади
Ўзбекистонда Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар аъзоларига ўз фаолиятини бошлаши учун зарур бўлган асбоб-ускуналарни харид қилишга ажратиладиган субсидиялар ўрнига фоизсиз ссуда ажратиш тизими жорий этилади. Шунингдек, бир қатор янги молиявий ёрдамлар жорий этилади.
Қонунчилик палатасида Ёшлар масалалари бўйича комиссия тузилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлари Ёшлар масалалари бўйича комиссия тузиш тўғрисидаги ташаббусни қўллаб-қувватлади. Ушбу комиссияга Шаҳноза Жолдасова раис этиб тасдиқланди.
Uzagrostar xolding компанияси ташкил этилади
Янги Uzagrostar xolding (устав капитали — 300 млрд сўм) компанияси талабгир қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва бозорга етказиб бериш билан шуғулланади. Компания ихтисослашган корхоналар ташкил этиш, замонавий технологияларни жорий қилиш ва деҳқонларга молиявий ёрдам кўрсатишни назарда тутади.
Жаҳон
Сурияда «Ал-Қоида» етакчиларидан бири ўлдирилди
АҚШ президенти Дональд Трамп Америка қўшинлари «Ал-Қоида» террорчилик гуруҳининг «бутун минтақа бўйлаб ҳамкорлик қилган» етакчиларидан бирини ўлдирганини билдирди. Аммо унинг ким экани очиқланмади.
Ар-Риёдда ўтган Россия ва АҚШ музокаралари: нималар муҳим?
Ар-Риёдда 4,5 соат давом этган Россия ва АҚШ музокаралари чоғида Украинадаги уруш, Путиннинг Трамп билан эҳтимолий учрашуви, Россия-АҚШ алоқаларини яхшилаш кабилар муҳокама қилинди. Зеленский Киев бу музокаралар натижаларини тан олмаслигини айтди. Асосий маълумотлар.
Вэнснинг нутқи ва Зеленскийнинг чақириғи. Мюнхен конференцияси нимаси билан ёдда қолди?
Куни кеча якунланган Мюнхен хавфсизлик конференцияси, биринчи навбатда, АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнснинг нутқи билан эсда қолди, унда у Европани демократик қадриятлардан чекинишда айблади, бу эса европалик сиёсатчиларни ҳайратда қолдирди. Форумнинг асосий воқеликлари — «Газета.uz» обзорида.
Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!