2024 йил якунларига кўра, Хитой биринчи марта Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони бўйича Россиядан ўзиб кетди, дейилади Статистика агентлиги маълумотларида.

2025 йил 1 январь ҳолатига кўра, республикада хорижий инвестициялар иштирокидаги 14871 та корхона фаолият кўрсатмоқда. Ўтган йил давомида уларнинг сони 5,8% ёки 818 тага ошган. Уларнинг 3965 таси қўшма, 10 906 таси хорижий.

Мамлакат
2019 йил бўйича
2020
2021
2022
2023
2024
Россия
1828
2093
2309
3156
3044
2937
Хитой
1652
1799
1927
2141
2337
3357
Туркия
1271
1576
1882
2204
1883
1826
Қозоғистон
809
919
1067
1258
1064
1041
Жанубий Корея
811
888
896
930
736
644
АҚШ
161
187
306
354
313
304
Қирғизистон
156
183
263
320
279
287
Тожикистон
161
187
229
305
278
314
Озарбайжон
178
208
227
266
237
263
Германия
184
193
201
219
215
210
Туркманистон
148
162
167
181
182
195
Бошқа
3184
3573
3815
4467
3485
2854

Манба: Статистика агентлиги.

Хорижий капитал иштирокидаги компаниялар сони бўйича Хитой биринчи ўринда — 3357 та компания, бу 2023 йилга нисбатан 43,6% ёки 1020 тага кўп.

Бу йил давомида фаолият кўрсатаётган хорижий корхоналар сони бўйича рекорд ўсиш. Аввалги йилларда Хитой Ўзбекистондаги иштирокини нисбатан секинроқ суръатларда кенгайтирган. Хусусан, 2020 йилда уларнинг сони 147 тага кўпайган, 2021 йилда — 128 тага, 2022 йилда — 214 тага, 2023 йилда — 196 тага.

Россия иккинчи ўринни эгаллади. Россия капитали иштирокидаги компаниялар сони 3,5% — 3044 дан 2937 тагача камайди (-107). 2023 йилда ҳам 112 та компанияга қисқарганди.

2022 йилда Россия Украинага кенг кўламли ҳарбий босқинни бошлаб, хорижий давлатларнинг кўплаб санкцияларига дуч келган вақтда Ўзбекистондаги иштирокини кескин кенгайтирганди, натижада Россия иштирокидаги компаниялар сони бир йилда 847 тага кўпайган (олдинги йилларда 216 тага ва 256 тага).

Бошқа мамлакатларда ҳам фаолият юритаётган корхоналар сонининг қисқариши кузатилди: Туркия — 1826 корхона (-3% ёки -57 корхона), Қозоғистон — 1041 (-2,2% ёки -23), Жанубий Корея — 644 (-12,5% ёки -92), АҚШ — 304 (-2,9% ёки -9).

жанубий корея, россия, туркия, хитой, хорижий капитал корхоналари, қозог'истон, корхоналар демографияси, қозоғистон

Умуман олганда, сўнгги икки йилда Туркия капитали иштирокидаги корхоналар сони 378 тага, Қозоғистонники 217 тага, Жанубий Кореяники 286 тага, АҚШники 50 тага камайди.

МДҲ мамлакатларида компаниялар сонининг бироз ўсиши кузатилмоқда. Масалан, Тожикистондан 314 тага (+12,9%), Озарбайжондан 263 тага (+11%), Қирғизистондан 287 тага (+2,9%) ошди.

Қолган мамлакатлар капитали иштирокидаги корхоналар сони 631 тага — 3485 тадан 2854 тага (-18,1%) камайди.