Миграция агентлиги ва Германиянинг Amazone иш берувчи ташкилоти қатор соҳаларда иш ўринларига таклиф этмоқда, дея хабар берди агентликнинг Telegram`даги «Хорижда иш» эълонлар канали.
Қайд этилишича, пайвандчи, муҳандис-механик ва чилангар йўналишларида 70 та бўш иш ўрни мавжуд. Уларга 1800 евро ойлик тўланади. Лекин уй ижараси ва овқатланиш ўз ҳисобидан бўлади. Иш жадвали ҳафтасига беш кун (40 соат) бўлиб, синов муддати олти ойни ташкил қилади.
Номзодларга 40 ёшдан ошмаган ва немис тилидан камида А2 даражадаги Gyote, Telc ёки ÖSD халқаро сертификатга эга бўлишлари керак.
Улардан, шунингдек, металл технологияси, қишлоқ хўжалиги ва техника йўналишида касб таълим дипломи ёки автомобилсозлик, машинасозлик, аграр машинасозлик бўйича бакалавр дипломи, соҳа бўйича камида 1 йиллик тажриба, судланмаган ва жисмонан соғлом бўлиши талаб этилади.
Қишлоқ хўжалик техникаси, гидравлика, электрон компонентларни йиғишда назарий-амалий кўникмаси борларга афзаллик берилади.
Танлаб олинган номзодларга қуйидаги имтиёзлар берилади:
- авиабилет;
- аэрапортдан иш жойигача трансфер;
- арзонлаштирилган яшаш жойи топишда ёрдам.
Номзодлар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.
Мурожаат учун: +998 71−202−33−55 (ички рақам 10).