Сиёсат

дайжест

Рикардо Мартинес Васкес Испаниянинг Ўзбекистондаги янги элчиси бўлди

Рикардо Мартинес Васкес Испаниянинг Ўзбекистондаги янги элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) бўлди. У ташқи ишлар вазири Бахтиёр Садиовга ишонч ёрлиқларини топширди.


Иқтисодиёт

дайжест

Ўзбекистон банкларидаги кафолатланган омонатлар суммаси 200 млн сўмгача пасайтирилди

Президент 200 миллион сўмгача бўлган кафолатланган омонат чегарасини жорий этиш тўғрисидаги қонунни имзолади (бошқа мамлакатларда ҳам чекловлар мавжуд). Мазкур лимит омонатчилар маблағларининг 97 фоизини қамраб олади. Амалдаги депозитлар учун тўлиқ кафолат сақлаб қолинади.


дайжест

«Трест-12»даги давлат улушини Дониёр Комилов компанияси сотиб олди

Таъсисчилари орасида собиқ қурилиш вазирининг қариндошлари ҳам бўлган «Trest-12» қурилиш компаниясидаги давлат улушини Дониёр Комиловнинг Delta Global Dynamics компанияси сотиб олди. Битим қиймати 111 млрд сўмга баҳоланган.


дайжест

ИТБ Ўзбекистонда таълим ва йўл инфратузилмасини яхшилаш учун салкам $300 млн ажратади

Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонда таълим ва йўл инфратузилмасини яхшилаш учун қарийб $300 млн ажратади. Грант битимлари доирасида инклюзив таълим талабларига асосланган жами 58 та мактаби қурилади. Қолаверса, Сирдарё вилоятидан ўтувчи А-373 автомобиль йўли реконструкция қилинади.


дайжест

ОТБ Ўзбекистонга сув ресурсларидан фойдаланиш самарасини ошириш учун 125 млн доллар қарз ажратади

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш учун қарз ажратади. 125 млн доллар маблағ сув ресурсларини бошқариш секторини модернизация қилиш, сув хавфсизлигини яхшилаш ҳамда ишончли сув таъминотидан фойдаланиш имкониятини ошириш учун ишлатилиши белгиланган.


дайжест

«200 млн сўмлик кафолат суммаси банкка ундан кўпроқ пул қўйиш мумкинмаслигини англатмайди» — МБ

Марказий банк омонатларни кафолатлаш тизимидаги ўзгаришларга изоҳ берди. Давлат 200 млн сўмгача бўлган омонатларни қоплайди, қонун кучга киргунга қадар очилган омонатлар тўлиқ ҳимояланади. Лимит катта миқдордаги маблағларни жойлаштириш имконини чекламайди, банклар жавобгарликни сақлаб қолади.


Жамият

дайжест

Журналист Рухсора Ғофурова иши судга оширилди

Ўзгалар номига кредит олганликда гумон қилинаётган банк ходимаси ҳақидаги суриштируви ортидан журналист Рухсора Ғофуровага нисбатан маъмурий иш қўзғатилди. У шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузишда айбланмоқда. Суд мажлиси 27 февраль куни бўлиб ўтади. Батафсил.


дайжест

Тошкентда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида Lacetti учта машина билан тўқнашди

Яшнобод тумани Махтумқули кўчасида Lacetti автомобили олдинда кетаётган учта машинага бориб урилди. ЙҲХБ маълумотига кўра, ҳайдовчи рулда ухлаб қолган.


дайжест

Қаршида маст ҳолда 3 кишини уриб юбориб, бирининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 2 йилга қамалди

Қарши шаҳрида маст ҳолатда бўлган Damas ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган оила — эр-хотин ва унинг боласини уриб юборди. Оқибатда эркак вафот этди. Марҳумнинг хотини судда айбланувчига нисбатан даъвоси йўқлигини билдирди. Ҳайдовчи 2 йилга озодликдан маҳрум қилинди.


дайжест

Тошкентдаги қурилиш майдонида зинадан йиқилган эркак ҳалок бўлди

Яккасарой тумани Аския кўчасида қурилиш ишлари олиб борилаётган кўп қаватли уй зинапоясидан йиқилган эркак вафот этди.


дайжест

Бухорода 47 та газ тўлдириш шохобчасида нархлар сунъий равишда оширилгани аниқланди

Бухоро вилоятида 47 та газ тўлдириш шохобчасида сунъий нарх ошириш ҳолатлари аниқланди. Улар 7−9 декабрь кунлари 1 м³ сиқилган газ учун нархни 4150 сўмгача кўтарган. Рақобат қўмитаси 44 та субъектга нисбатан иш қўзғатиб, молиявий жарима қўллаш бўйича қарор қабул қилди.


дайжест

Адлия органларига контрафакт товарларни кўздан кечириш ва хатлаш ваколати берилиши мумкин

Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида тизимга контрафакт товарларни кўздан кечириш ва хатлаш ваколатлари берилиши кўзда тутилмоқда. Вазирлик бу контрафакт товарлар айланмасининг олдини олишга хизмат қилишини маълум қилди.


дайжест

Kun.uz бир суткадан буён очилмаяпти, сайт техник муаммо ҳақида хабар берди

Kun.uz сайти сервердаги техник носозликлар сабабли 18 февралдан буён ишламаяпти, дея маълум қилди таҳририят. Нашр босимлар бўлгани ҳақидаги миш-мишларни рад этди.


дайжест

Экопартия депутати «Анҳор Локомотив» боғида режалаштирилган қурилиш ишлари бўйича тегишли органларга сўров юборди

Қонунчилик палатаси депутати Бахтиёр Пўлатов «Анҳор Локомотив» боғига туташ ҳудудларда режалаштирилган қурилиш ишлари юзасидан Бош прокуратура, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда пойтахт ҳокимлигига депутатлик сўрови юборди. Аввалроқ фаоллар боғни сақлаб қолиш учун имзо йиғаётганди.


дайжест

Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби белгиланди. 1 апрелдан юридик ва жисмоний шахсларни реестрга киритиш учун аризалар Давлат хизматлари маркази ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилинади.


Спорт

дайжест

Футбол: Ўзбекистон U-20 Осиё кубогида Эрондан учралган мағлубиятга қарамай, чорак финалга чиқди (видео, фото)

Ўзбекистоннинг 20 ёшгача бўлган футболчилар терма жамоаси Осиё кубоги учинчи ўйинида Эронга имкониятни бой бериб қўйди ва гуруҳ босқичини иккинчи ўринда якунлади. Чорак финалда ўзбекистонликлар «D» гуруҳи етакчисига қарши баҳс олиб боради.


Жаҳон

дайжест

Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг 16-пакети бўйича келишиб олди

Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг 16-пакетига рози бўлди. Пакет мамлакатнинг алюминий саноатига қаратилган ва нефть экспортига қўйилган чекловларни янада кучайтиради. Санкциялар пакетига 13 та банк, шунингдек, «кўпроқ жисмоний шахс ва компаниялар» киради.


дайжест

«Зеленскийнинг рейтинги — 4%». Трамп Украинада сайловлар ўтказишга чақирди

Дональд Трамп Украина президенти Зеленскийнинг қўллаб-қувватланиш рейтинги 4% га тушиб кетганини айтиб, мамлакатда сайловлар ўтказишга чақирди. У, шунингдек, уруш бошланишида Украинанинг ўзини айблади ва февраль охиригача Путин билан учрашиши мумкинлигини қўшимча қилди.


дайжест

Трамп Россия дезинформацияси пуфагида қолиб кетди — Зеленский

Украина президентига кўра, Трампнинг Зеленскийнинг рейтинги 4 фоизгача тушиб кетгани ҳақидаги маълумоти «Россия дезинформацияси»дир (Киев социология институтига кўра, бу — 57%). У, шунингдек, сайлов ўтказишга чақириқларга жавобан: «Мени ҳозироқ алмаштирмоқчи бўлишса, бунинг иложи йўқ», — деди.


дайжест

Бразилия собиқ президенти Жаир Болсонаруга давлат тўнтаришига уриниш бўйича расман айблов эълон қилинди

Бразилия Бош прокуратураси собиқ президент Жаир Болсонаруга 2022 йилги сайловлардаги мағлубиятдан сўнг давлат тўнтаришини амалга ошириш учун фитна уюштирганликда расман айблов қўйди. Республиканинг собиқ раҳбари айбини рад этиб, сиёсий таъқиблар қурбони бўлганини айтмоқда.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!