1941−1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 10 минг АҚШ долларидан берилади. 9 май — Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллигини нишонлаш муносабати билан президент Шавкат Мирзиёев тегишли фармонни имзолади.

Шунингдек, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига тенглаштирилган ҳар бир фуқарога 25 миллион сўмдан, 1941−1945 йиллардаги уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчиларига эса 3 миллион сўмдан мукофот берилади.

Уруш қатнашчилари ва ногиронларига пул мукофотлари тантанали ва байрамона руҳда топширилади.

Фармондан кўзланган мақсад — Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган аждодлар хотирасини абадийлаштириш, «бугун ҳам сафимизда туриб, Ватанимизнинг обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган» фахрийларни эъзозлаш.