Ҳафтасига 5 кун ишловчи ўзбекистонликлар 8 март — Хотин-қизлар байрами муносабати билан кетма-кет 3 кун дам олади. Бу Камбағаллик ва бандлик вазирлиги томонидан тасдиқланган 2025 йилги иш вақти тақвимида назарда тутилган.

Меҳнат кодексига мувофиқ, байрам санаси дам олиш кунларига тўғри келиб қолса, дам олиш куни кейинги иш кунига кўчирилади. Бу йилги Халқаро хотин-қизлар куни шанбага тўғри келиши муносабати билан дам олиш куни 10 март, душанбага кўчирилади.

Шу тариқа ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар 3 кун дам олади:

  • 8 март, шанба — байрам;
  • 9 март, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни;
  • 10 март, душанба — кўчирилган дам олиш куни.

Ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун фақат шанба ва якшанба дам олиш куни бўлади, 10 март, душанба иш куни ҳисобланади.