Сиёсат

дайжест

Сенат диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини маъқуллади

Сенаторлар Ўзбекистонда фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги қонунни маъқуллади.


Иқтисодиёт

дайжест

Буюк Британия Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди

Буюк Британия Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини тўлиқ қўллаб-қувватлашини тасдиқлади. Мамлакат билан бу жараёнда техник ёрдамни кенгайтиришга ҳамда мутахассисларнинг халқаро савдо соҳасидаги билим ва кўникмаларини оширишга келишилди.


дайжест

Нима учун банклар номингиздаги карталар ҳақида SMS жўнатмоқда?

Сўнгги кунларда барча банклар мижозларига уларнинг номига очилган карталар ҳақида SMS-хабарлар жўнатмоқда. Марказий банкнинг тушунтиришича, хабарлар регулятор кўрсатмасига мувофиқ юборилмоқда. Бундан мақсад фуқароларни ўз номига очилган банк карталари тўғрисида хабардор қилишдан иборат.


дайжест

Сўм бешинчи сессиядирки долларга нисбатан мустаҳкамланмоқда. Сабаби нима?

Марказий банк белгилаган АҚШ долларининг сўмга нисбатан курси кетма-кет бешинчи савдо кунида ҳам пасаймоқда. Бу даврда миллий валюта 0,56% ёки 74 сўмга мустаҳкамланди ва йил бошидан бери деярли бутун девальвацияни қоплади. Бу нима билан боғлиқ бўлиши мумкин?


дайжест

Омонатдан пул ечишда унинг келиб чиқиш манбаси талаб қилинмайди — Марказий банк

МБ банклар мижозларидан омонатдан пул ечишда маблағнинг манбасини сўраётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. Регулятор амалдаги қонунчиликда бундай талаб йўқлигини таъкидлаб, бу вазиятда Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматига мурожаат қилишни сўради.


дайжест

Хоразм вилояти шоли етиштирувчиларига қўшимча субсидиялар ажратилади

Ҳукумат қарори билан Хоразм вилояти шоли етиштирувчиларига техника сотиб олиш ва ерларни текислаш учун субсидия берилади. Тўловларни олиш учун аризаларни «Агросубсидия» тизими орқали 2026 йил охиригача топшириш мумкин.


Жамият

дайжест

ЙҲХБ (ЙҲХХ? ЭМБ? ҳокимият?) яна ҳаммасини нотўғри қилмоқда. Зудлик билан тўхтатиш керак

Тошкентдаги Амир Темур шоҳкўчасида йўл чизиқлари қайта чизила бошланди. Йўл тасмалари сонини камайтириш ҳисобига уларнинг кенглигини оширишга қарор қилинди. Бу ҳайдовчиларнинг тартибсиз ҳаракатланишига олиб келмоқда. Бутун кўча бўйлаб белгилар чизиб бўлинмагунча бу ишни тўхтатиш керак.


дайжест

Амир Темур кўчасидаги хавфли ўтиш жойида светофорлар ўрнатила бошланди

«Газета.uz» мурожаатидан сўнг Тошкентнинг Амир Темур кўчасидаги тартибга солинмаган ўтиш жойида светофорлар ўрнатиш бошланди. Ниҳоят, бу ҳудуднинг хавфсизлигини ошириш учун тўлақонли чорраҳа барпо этиш кўриб чиқилмоқда. ЙҲХБ «оролчалар» зарур бўлгани, бироқ улар нотўғри белгиланганини тан олди.


дайжест

Йўқ, USAID бизни «молиялаштиришни тўхтатгани» йўқ — у ҳеч қачон буни бошламаган ҳам

Азиз ўқувчилар, айниқса, USAID «молиялаштиришни тўхтатиши» билан «шамол эсган томонга оғишимизга» амин бўлган уларнинг бир қисми. Сизни хафа қилишдан жуда афсусдамиз, лекин…


дайжест

Ўзбекистонликлар 8 март муносабати билан неча кун дам олади?

Ҳафтасига 5 кун ишловчи ўзбекистонликлар Хотин-қизлар байрами муносабати билан кетма-кет 3 кун — 8, 9 ва 10 март кунларида дам олади. 6 кун ишлайдиганлар эса 10 мартда ишга чиқади.


дайжест

Видео: Тошкентда автобус ёниб кетди

Олмазор туманидаги кўчада 31-йўналишдаги автобуслардан бири ёниб кетди. Тошкент ФВБга кўра, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Ёнғин сабаби ҳозирча номаълум.


дайжест

Қурилиш майдонида ҳавога чанг кўтарилишини бартараф этмаган шахслар жаримага тортилиши мумкин

Ўзбекистонда ўлчами 500 квадрат метр ва ундан ортиқ бўлган қурилиш майдонида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этмаган мансабдор шахсларга жарима солиш режалаштирилмоқда. Сенат тегишли қонунни маъқуллади.


дайжест

Тошкентда ҳудудида эркак ҳалок бўлган қурилиш ноқонуний олиб борилгани аниқланди

Яккасарой туманидаги Askiya city турар жой қурилиши ноқонуний равишда олиб борилгани маълум қилинди. Куни кеча ушбу қурилиш майдонида эркак зинапоядан йиқилиб вафот этганди.


дайжест

Термизга 100 дона, Олмалиққа эса 83 дона автобус олиб келиш режалаштирилмоқда

Термиз ва Олмалиқ шаҳарларига янги автобуслар сотиб олинади. Транспорт вазирлиги бу борада Хитойдаги компания билан музокаралар ўтказганини маълум қилди.


дайжест

«Янги Ўзбекистон» боғида 9 май муносабати билан байрам салюти отилади

9 май куни байрам салюти соат 21:00 да Тошкентдаги «Янги Ўзбекистон» боғида ташкил қилиниши режа қилинмоқда.


дайжест

Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари Япониядагидек энергия тежашга ўргатилади

Ўзбекистонда мактаб ўқувчиларига энергия сарфи саводхонлиги асослари ўргатила бошланади. Ресурсларни тежашга оид мисоллар таълим дастурларига киритилади. Қолаверса, Япония тажрибаси асосида истеъмолчилар энергия тежаш саводхонлиги бўйича ўқитилади.


дайжест

АҚШ Марказий Осиёдан келган мигрантларни Коста-Рикага депортация қилмоқда

Коста-Рика АҚШдан депортация қилинган 200 нафар Ҳиндистон ва Марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистон фуқароларини қабул қилишга рози бўлди. У ерда уларни ўз юртларига жўнатишади. Коста-Рикага биринчи рейс 20 февралда келади.


дайжест

Сенат фуқароларга кредит олишдан ихтиёрий равишда воз кечиш ҳуқуқи берилиши ҳақидаги қонунни маъқуллади

Ўзбекистонда фуқароларга кредит олишдан ихтиёрий равишда воз кечиш ҳуқуқи берилиши кутилмоқда. Шу орқали кредит битими тузиш тақиқланган шахслар реестри жорий этилади. Реестрда бўлган шахсларга кредит ажратиш тақиқланади. Тегишли қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.


дайжест

Андижонда босқинчилик содир этган шахс орадан 11 йил ўтиб қўлга олинди

Шаҳрихон туманида 2014 йилда бировнинг уйига милтиқ билан кириб, босқинчилик қилган шахс 2025 йилда қўлга олинди. Ҳозирда унинг шериги ҳам қидирилмоқда, дейилади ИИВ хабарида.


дайжест

Фарғонада заправка 2,9 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Қўқон шаҳрида автомобилларга газ тўлдириш шохобчаси табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, давлат манфаатларига 2,9 млрд сўмлик зарар етказди. Ҳолат юзасидан мансабдор шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.


дайжест

2024 йилда судьялар фаолиятига аралашиш ҳолатлари бўйича 3 та жиноят иши қўзғатилди

2024 йилда суд ишлари ва судьялар фаолиятига аралашувлар бўйича 3 ҳолатда жиноят иши қўзғатилди, 2 та ҳолат ўрганилмоқда. «Судьяларга нафақат ижтимоий тармоқлар орқали таҳдид қилиняпти, балки давлат органлари томонидан таъсир ўтказиш ҳолатлари ҳам учрамоқда», — деди Судьялар олий кенгаши вакили.


Спорт

дайжест

Ўзбекистонлик шахматчилар биринчи Freestyle Chess Grand Slam Tour турнирида қанча даромад топди?

Ўзбекистонлик гроссмейстерлар Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Абдусатторов Фишер шахмати бўйича биринчи Freestyle Chess турнирида биргаликда 100 000 доллар даромад қилди.


Жаҳон

дайжест

Трамп таҳдидлари фонида Канаданинг сиёсий кун тартиби ўзгариб кетди — Reuters

Трампнинг Канадага қилаётган ҳудудий ва тариф таҳдидлари фонида Канададаги бўлажак сайловда консерваторларнинг тахминий ғалабаси сўроқ остида қолди. Трюдо ва у киритган углерод солиғига эътироз туфайли консерваторлар либераллардан 18 ой давомида устун бўлиб келаётганди, лекин энди вазият ўзгарди.


дайжест

Арманистон бош вазири янги конституция бўйича референдум ўтказишга чақирди

Арманистон бош вазири Никол Пашинян умумхалқ референдуми орқали конституцияни ўзгартиришга чақирди. Бу мамлакатнинг азалий рақиби бўлмиш Озарбайжон талаб қилган қадамдир. Озарбайжонга кўра, Арманистоннинг ҳозирги конституцияси унинг ҳудудига нисбатан билвосита даъво қилади.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!