20 февраль куни Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги кўчада 31-йўналишдаги автобусда ёнғин содир бўлди, дея хабар бермоқда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси.

Соат 07:41 да Тошкент халқа автомобиль йўли кўчасида Mercedes LF автобуси ёнаётгани тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра ёнғин қутқарув экипажи айтилган манзилга соат 07:45 да етиб борган ва ёнғин соат 07:50 да ўчирилган. Ёнғин сабаби ҳозирча номаълум.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ, дейилади хабарда.