Ўзбекистонлик гроссмейстерлар Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Абдусатторов Германиянинг Вайсенхаус курортида бўлиб ўтган Фишер шахмати бўйича биринчи Freestyle Chess Grand Slam Tour турниридаги иштирокини якунлади.

Турнир ҳақида

Freestyle Chess Grand Slam Tour — бу Фишер шахмати форматидаги турнирлар серияси. Серия 2024 йилда ўтказилган Freestyle Chess GOAT Challenge турнири форматидаги бешта «Grand Slam» турниридан иборат. Ҳар бир босқич учун баллар берилади. Йил якунида энг кўп очко тўплаган ўйинчи Freestyle Chess бўйича жаҳон чемпиони бўлади.

Турга Фишер шахмати тарафдори бўлган шахмат бўйича собиқ жаҳон чемпиони Магнус Карлсен ва немис инвестори Ян Ҳенрик Бюттнер асос солган.

Биринчи турнир иштирокчилари:

  1. 34 ёшли Магнус Карлсен (Норвегия), ФИДЕ рейтинги — 2831, дунёда 1-ўрин;
  2. 32 ёшли Фабиано Каруана (АҚШ), ФИДЕ рейтинги 2803, дунёда 2-ўрин;
  3. 37 ёшли Ҳикару Накамура (АҚШ), ФИДЕ рейтинги 2802, дунёда 3-ўрин;
  4. 18 ёшли Гукеш Доммаражу (Ҳиндистон), ФИДЕ рейтинги 2777, дунёда 5-ўрин;
  5. 20 ёшли Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон), ФИДЕ рейтинги — 2768, жаҳонда 6-ўрин;
  6. 21 ёшли Алиреза Фирузжа (Франция), ФИДЕ рейтинги 2763, дунёда 7-ўрин;
  7. 42 ёшли Левон Аронян (АҚШ), ФИДЕ рейтинги 2747, дунёда 11-ўрин;
  8. 20 ёшли Винсент Каймер (Германия), ФИДЕ рейтинги 2733, дунёда 20-ўрин;
  9. 29 ёшли Владимир Федосеев (Россия), ФИДЕ рейтинги — 2717, дунёда 26-ўрин;
  10. 19 ёшли Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон), ФИДЕ рейтинги — 2692, дунёда 37-ўрин.

Эслатиб ўтамиз, дастлаб регламентга кўра Вишванатан Ананд ўйнаши керак эди. Аммо кўп карра чемпион турнирни тарк этди ва унинг ўрнини танловда иккинчи бўлган Синдаров эгаллади.

Биринчи босқичнинг соврин жамғармаси — 750 минг доллар. Ғолиб 200 000 доллар олади, охирги ўйинчи эса 7 500 доллар.

Ўзбекистонликлар иштироки

Турнирнинг биринчи кунида Жавоҳир Синдаров бешта ўйиннинг тўрттасида, жумладан, Магнус Карлсен устидан ғалаба қозониб, мағлубиятга учрамади. Кун охирига келиб у Фабиано Каруана билан дурангга эришди, уларнинг бешинчи раунд ўйини дуранг билан якунланди.

Иккинчи куни Алиреза Фирузжа сўнгги турда Синдаровни мағлуб этиб, давра баҳсида тай-брейкда биринчи ўринни эгаллаб, чорак финал учун биринчи рақибни танлаш ҳуқуқини қўлга киритди. Левон Аронян ва Владимир Федосеев асосий баҳсдан четлаштирилди ва тўққизинчи ўрин учун ўзаро баҳсда тўқнаш келишлари керак эди.

Чорак финалда давра босқичида энг юқори рейтингни эгаллаган тўртта ўйинчи энг яхши саккизликдаги қолган ўйинчилар орасидан ўз рақибларини навбат билан танлади.

Жадвалнинг энг қуйи қисмидаги кимнидир танлаши кутилганди, аммо Жавоҳир Синдаров жаҳон рейтингида учинчи рақам бўлган, Фишер шахмати бўйича собиқ жаҳон чемпиони Ҳикару Накамура номини айтди.

Учрашув қийин кечди, биринчи классик ўйинда америкалик ғалаба қозониш учун яхши имкониятга эга эди, аммо омад ҳамюртимиз томонида бўлди. У қарама-қаршиликнинг асосий босқичида туриб бериб, тай-брейкда ғалаба қозонди ва ярим финалга йўл олди. Накамура ҳис-туйғуларини жиловлай олмади ва бой берилган ғалабадан ҳафсаласи пир бўлди ва дуранг натижани таклиф қилди, бу эса Синдаровга кейинги босқичга йўл олишини кафолатлади. Ўйиндан сўнг америкалик гроссмейстер ҳатто фаолиятини якунлаш ҳақида гапирди.

Ярим финалда Синдаров дунёнинг иккинчи рақамли шахматчиси америкалик Фабиано Каруана билан тўқнаш келди. Ғолибни аниқлаш учун шахматчиларга олтита партия керак бўлди. Биринчи партияда ўзбекистонлик ғалабага яқин турган бўлса-да, рақибининг хатосидан унумли фойдалана олмади. Иккинчи партия ҳам америкаликнинг устунлигига қарамай, дуранг билан якунланди.

Шундан сўнг рақиблар тай-брейкка йўл олди, улар аввалига дуранг ўйнади, кейин эса ғалабали партияларни алмашишди. Ҳал қилувчи олтинчи ўйинда Каруана ўз тажрибасидан фойдаланиб, финалга йўл олди.

Жавоҳир Синдаров ва Магнус Карлсен. Фото: Lennart Ootes / Freestyle Chess.Жавоҳир Синдаров ва Магнус Карлсен. Фото: Lennart Ootes / Freestyle Chess.

Учинчи ўрин учун кечган баҳсда Синдаров икки марта Магнус Карлсенга имкониятни бой бериб, турнирни тўртинчи ўрин билан якунлади.

Нодирбек Абдусатторов ҳам чорак финалда Карлсенга ютқазиб қўйди (0:2), нокаутда эса франциялик Алиреза Фирузжани мағлуб этди (1,5:0,5).

Ҳикару Накамура ва Нодирбек Абдусатторов. Фото: Stev Bonhage / Freestyle Chess.Ҳикару Накамура ва Нодирбек Абдусатторов. Фото: Stev Bonhage / Freestyle Chess.

Навбатдаги ўйинда ўзбекистонлик Ҳикару Накамурага имкониятни бой бериб (0:2), 6-ўринни эгаллади.

Натижада Жавоҳир Синдаров турнир учун 60 минг доллар, Абдусатторов эса 40 минг доллар олди.

Финалда Фабиано Каруанани мағлуб этган Венсан Кеймер биринчи турнир ғолиби бўлди.