9 май — Хотира ва қадрлаш куни соат 21:00 да Тошкент шаҳридаги «Янги Ўзбекистон» боғида мушакбозлик ўтказилиши режа қилинмоқда. Бу президентнинг 19 февралдаги қарорида назарда тутилган.
Байрам салютини ташкил қилиш билан Мудофаа вазирлиги Тошкент шаҳри ҳокимлиги билан биргаликда шуғулланади.
Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мушакбозлик ташкил этиладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўради.
Ҳужжат билан, шунингдек, кўчалар ва майдонлар Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган кўргазмали тарғибот ва ташвиқот воситалари билан безатилади.