Сиёсат

дайжест

«Кўпчилик USAID ёрдамидан фойдаланаётганини ўзи ҳам билмайди». Интервью

АҚШ раҳбариятининг USAIDʼни тарқатиб юборишга доир чақириғи агентлик ҳақида дезинформация оқимини келтириб чиқарди. Трамп риторикасини Ўзбекистон расмийлари ҳам такрорламоқда. USAID лойиҳалари ва унга қўйилган айбловлар ҳақида «Газета.uz» агентликнинг собиқ раҳбар ходими билан суҳбатлашди.


дайжест

Президент мудофаа саноатига хусусий секторни кенгроқ жалб этиш бўйича топшириқ берди

Шавкат Мирзиёев ҳарбий техникаларнинг янги моделлари ва мудофаа саноатидаги лойиҳалар билан танишди. Президент буюртма асосида соҳага хусусий секторни жалб этиш бўйича топшириқлар берди.


дайжест

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Россия президентлари Шавкат Мирзиёев ҳамда Владимир Путин телефон орқали икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш масалалари бўйича суҳбатлашиб, халқаро масалалар юзасидан фикр алмашди.


дайжест

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ва АҚШ давлат котиби телефон орқали суҳбатлашди

Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва АҚШ давлат котиби Марко Рубио телефон орқали икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик, жумладан, бизнес шериклик ўрнатиш ва савдо ҳажмини ошириш масалаларини муҳокама қилди.


Жамият

дайжест

Ўзбекистонда ҳайдовчилар учун жарима баллари тўғрисидаги қонун имзоланди. Асосий маълумотлар

Қонунчиликка киритилган ўзгартиришларга кўра, 12 баллдан кўпроқ жарима тўплаган ҳайдовчилар транспортни бошқариш ҳуқуқидан вақтинча маҳрум этилиши белгиланмоқда. Шунингдек, автомобилни маст ҳолда бошқарган ва текширувдан ўтишдан бўйин товлаган ҳайдовчилар жиноий жавобгарликка тортилади.


дайжест

ЙҲХХ ва ҳокимлик ҳаракатсизлиги туфайли Амир Темур кўчасида яна одам уриб кетилди

Бироз олдин Тошкентнинг Амир Темур кўчасидаги яқинда икки болали аёл уриб юборилган пиёдалар ўтиш жойида яна бир киши уриб кетилди. ЙҲХХ ва шаҳар ҳокимлиги светофор ўрнатишни кечиктиришда давом этмоқда, ўзини нимадир қилаётгандай тутадиган ЙҲХБ эса жим.


дайжест

Ўзбекистонда сунъий интеллект билан ишлайдиган кибертузилма ва дронлар ҳамда уларга қарши кураш бўйича янги бўлинмалар тузилади

Ўзбекистон қўшинларида дронлар ва уларга қарши курашиш, сунъий интеллект билан ишлайдиган кибертузилмалар, роботлашган техникаларни қўллаш ва ҳаво ҳужумидан мудофаа бўйича янги бўлинмаларни ташкил этиш режалаштирилмоқда.


дайжест

ИИВ Мубашшир Аҳмадга қидирув эълон қилингани хақидаги ахборотни жойлашда техник хатога йўл қўйилганини билдирди

Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган Алишер Турсуновга нисбатан Жиноят кодексининг 244−2-моддаси билан эмас, балки 244−3-моддаси бўйича иш қўзғатилган. «Қидирув эълон қилингани хақидаги ахборотни жойлаш жараёнида техник хатога йўл қўйилган», — дейди ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов.


дайжест

Ўзбекистон ТИВ АҚШдан бошқа давлатга депортация қилинган фуқаролари ҳақида маълумот сўради

Ўзбекистон ўз фуқароларининг ватанга хавфсиз депортациясини таъминлаш учун АҚШ билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда, деди ТИВ матбуот котиби. Вазирлик Америка томонига Коста Рика ва Панамага юборилаётган ўзбекистонликлар ҳақида маълумот сўраб мурожаат қилди.


дайжест

Ўзбекистон халқ артисти Нафиса Тўхтаева вафот этди

Ўзбекистон халқ артисти, мақом ижрочиси Нафиса Тўхтаева 83 ёшида вафот этди. У Ўзбекистон Давлат филармониясида, Юнус Ражабий номидаги «Мақом» ансамблида хонанда сифатида ижод қилиб, 50 дан ортиқ мумтоз мусиқа намуналарини «Олтин фонд»га муҳрлаган.


дайжест

Энди фарзандини ноқонуний диний таълим олишга жалб этган ота-оналар жавобгарликка тортилади

Ўзбекистонда энди фарзандини ноқонуний диний таълим олишга жалб этган ота-оналар БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жаримага тортилади.


дайжест

Душанбадан ҳароратнинг кескин пасайиши кутилмоқда

24−27 февраль кунлари Ўзбекистонга нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади. Ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ва қор ёғади. Ҳарорат кечалари -9 даражагача, кундуз кунлари 0 даражагача пасаяди.


дайжест

Дам олиш кунлари ҳаво жуда илиқ бўлади

Ўзбекистонда дам олиш кунлари жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат кечаси +3…+8 даража, кундузи +22 даражагача кўтарилади. Бироқ якшанба кечаси айрим ҳудудларда ҳаво −1…−6 даражагача совий бошлайди.


дайжест

Тошкент вилоятида қарийб 3 млрд сўмлик газдан ўғринча фойдаланган иссиқхона аниқланди

Тошкент вилояти Оҳангарон туманида иссиқхона масъуллари бир марталик тамға ўрнатилган зулфин ва ҳисоблагични олиб ташлаш йўли билан 2,9 млрд сўмлик табиий газни талон-торож қилгани аниқланди.


дайжест

Комил Алламжонов атрофидаги фуқароларни ҳибсга олиш тўғрисидаги суд қарори бекор қилинди

Олий суд Комил Алламжонов атрофидаги етти нафар фуқарони (қўриқчи, ҳайдовчи ва бошқалар) ҳибсга олиш тўғрисидаги суд қарорларини бекор қилди. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ҳуқуқбузарлик фактини тасдиқловчи далилларни тўплаш чоралари кўрилмаганлиги сабабли ИИВга тақдимнома киритилди.


дайжест

Ҳуқуқ-тартибот ходимлари видеоларини «обрўсизлантирадиган» тарзда бузиб тарқатишни тақиқловчи қонун кучга кирди

Ўзбекистонда ҳуқуқ-тартибот ходимларининг хизмат вазифаси пайтида олинган фото-видеоларини уларни «обрўсизлантирадиган» тарзда бузиб тарқатишга жавобгарлик белгиланди. Бундай ҳуқуқбузарлик БҲМнинг 20 бараваридан 50 бараваригача жарима ёки 10 суткагача маъмурий қамоққа сабаб бўлади.


дайжест

Андижонда газ «заправка»даги портлаш оқибатида 2 киши жароҳатланди

Шаҳрихон туманидаги автомобилларга газ қуйиш шохобчасида ҳаво-газ аралашмаси портлаши содир бўлди. Оқибатда 2 киши жароҳатланди ва шифохонага ётқизилди. Ҳозирда ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.


дайжест

Фарғонада поезд йўлига чиққан Nexia-3`ни уриб кетди

Фарғона вилоятидаги «Охунбобоев» ва «Марғилон» бекатлари оралиғида Nexia-3 ҳайдовчиси поездни илон изи усулида айланиб ўтишга уринди. Оқибатда машина поезд тагида қолди. Ҳайдовчи шифохонага ётқизилди.


дайжест

Тошкентдан Жиддага учган самолёт Баҳрайн аэропортига мажбурий қўнишни амалга оширди

Air Samarkand компаниясининг Тошкентдан Жиддага учаётган рейси йўловчисида такрорий инфаркт содир бўлди. Шу боис ҳаво кемаси Баҳрайн аэропортига мажбурий қўнишни амалга оширди.


дайжест

Божхона қўмитаси телефонларни декларациялаш туфайли аэропортда юзага келган навбатларга изоҳ берди

Тармоқларда Тошкент аэропортида мобил қурилмаларни UzIMEI`дан ўтказиш сабабли пайдо бўлган навбатлар муҳокамага сабаб бўлди. Божхона қўмитаси тез орада онлайн декларациялаш ишга тушиши ва инфокиосклар ўрнатилишини билдирди, телефонларни аэропортда рўйхатдан ўтказиш мажбурий эмаслигини эслатди.


дайжест

Тошкент вилоятида пиёда юк машинаси уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди

Бўка туманидаги магистраль йўлда ўтирган пиёдани юк машинаси уриб кетди. У ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлган. Гумондор ҳайдовчи қўлга олиниб, эҳтиёт чораси сифатида қамалган.


дайжест

Электр ва иссиқлик энергияси етказиб берувчилар даъво қўзғатишда давлат божи тўлашдан озод этилди

Ўзбекистонда электр ва иссиқлик энергияси етказиб берувчилар қарздорлик бўйича даъво аризаси топширишда бож тўлашдан озод этилди. Бу қарзларни ундириш жараёнини соддалаштириши ва истеъмолчиларнинг молиявий интизомини яхшилаши кутилмоқда.


дайжест

Ўзбекистон фахрий донорлари жамоат транспортидан бепул фойдаланиши мумкин

«Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» кўкрак нишони билан тақдирланганлар шаҳар жамоат транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин. Нишон билан тақдирланган шахсларга бериладиган мукофот суммаси ҳам оширилади.


Спорт

дайжест

Чемпионлар лигаси нимчорак финали: «Ливерпуль» «ПСЖ» билан, «Реал» «Атлетико» билан ўйнайди

Европа Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичи учун қуръа ташланди. «Ливерпуль» чорак финал йўлланмаси учун «ПСЖ» билан ўйнайди. «Реал» эса кейинги босқичга ўтиш учун Мадриднинг бошқа жамоаси — «Атлетико» билан баҳслашади.


Жаҳон

дайжест

Қирғизистон ва Тожикистон умумий чегарани делимитация қилиш бўйича келишувга эришди

Бишкекда Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида умумий чегарани делимитация қилиш бўйича келишув имзоланди. Ҳужжатларни энди икки мамлакат раҳбарлари имзолаши керак. Ҳудудда илгари маҳаллий аҳоли, шунингдек, чегарачилар ўртасида бир неча бор қонли тўқнашувлар келиб чиққан.


дайжест

Россия ва АҚШ бир неча ойдан бери Швейцарияда уруш мавзусини махфий муҳокама қилмоқда — Reuters

Россия ва АҚШ вакиллари сўнгги ойларда Швейцарияда уруш мавзусида норасмий ва яширинча учрашиб турибди, деб ёзди Reuters. Бироқ кўп тафсилотлар: айнан нима муҳокама қилингани, уларда украиналиклар бор-йўқлиги, музокаралар қачон бошлангани номаълум. Учрашувлар «иккинчи трек» сифатида тавсифланмоқда.


дайжест

Австралияда болалар ижтимоий тармоқларга оид ёш тақиқини осонликча четлаб ўта олади — ҳисобот

Ҳисоботлар Австралияда болалар ижтимоий тармоқларни ишлатишда ўрнатиладиган минимал ёш чегараси (16 ёш)ни осонгина четлаб ўтишлари мумкинлигини кўрсатмоқда. Ёш чегарасига оид қонун 2025 йил охиридан кучга кириши керак. 2024 йилда 8−12 ёшгача бўлганларнинг 80 фоизи ижтимоий тармоқлардан фойдаланган.


дайжест

АҚШ ва Украина фойдали қазилмалар бўйича янги битим лойиҳасини муҳокама қилмоқда — Axios

Трамп маъмурияти Владимир Зеленский дастлабки вариантни рад этганидан кейин Украинага фойдали қазилмалар бўйича янгиланган келишув лойиҳасини тақдим этди. Янги версияда Киевнинг шартнома хавфсизлик кафолатларини ўз ичига олиши кераклиги ҳақидаги хавотирлари инобатга олинган.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!