Жума куни кечқурун Тошкент шаҳрининг Амир Темур кўчаси бўйлаб эни 10 йўлакли чорраҳадаги тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойида яна бир кишини машина уриб юборди.

Тахминан 19:50 да Олой бозори ёнидаги чорраҳадан ўтаётган «Газета.uz» ўқувчиси видеорегистраторида ерда ётган кичкина жисмни, эҳтимол, болани тасвирга олди.

Жабрланувчининг аҳволи номаълум, расмий идоралар трагедия ҳақида ҳозирча изоҳ бермади.

«Газета.uz» 2021 йилда худди шу чорраҳада камида битта ҳалокатли тўқнашув содир бўлганидан хабардор.

  • 15 февраль куни яна бир тартибга солинмаган ўтиш жойида — ушбу фавқулодда вазият жойидан унчалик узоқ бўлмаган ҳудудда — Спарк ҳайдовчиси аёл ва унинг икки вояга етмаган боласини босиб кетганди. Она ва қиз оғир яраланган. ЙҲХБ фақат аёл яраланганини маълум қилди. ИИВ ва ССВ жабрланувчиларнинг аҳволи ҳақидаги сўровларни фақат бир-бирига йўналтириш билан шуғулланди.
  • Бахтиз ҳодисадан сўнг, ЙҲХХ жорий этилиши йўл ҳаракати қатнашчилари учун хавфсизлик талабларининг бузилишига олиб келган «оролчалар» белгиларини шошилинч равишда олиб ташлашни бошлади.
  • Орадан бир-икки кун ўтиб ЙҲХХ кўчадаги барча белгиларни олиб ташлади ва йўлакларни қайта белгилай бошлади, бироқ уқувсиз тарзда — қарийб иккита машина сиғадиган кенг йўлаклар ҳайдовчиларни тартибсиз ҳайдашга ундади. «Газета.uz» бу хатти-ҳаракатларни танқид қилиб, зудлик билан светофор ўрнатишга чақирди.
  • Шу куни ўтиш жойига светофорлар ўрнатила бошланди. ЙҲХХ ниҳоят бу ерда тўлиқ чорраҳа қилиниши мумкинлигини айтди (кўп йиллар олдин ҳаммасини тўғри бажаришга нима тўсқинлик қилгани номаълум). Шунингдек, улар «оролчалар» зарур бўлгани, аммо нотўғри белгиланганини тан олди.
  • Яна бир бахциз ҳодиса жума — «Йўл ҳаракати қоидалари тарғиботи куни» содир бўлди. Бу ҳақда хабар бераркан, ИИВ ЙҲХХ матбуот хизмати республика бўйлаб ЙҲХХ ходимлари йўлларда фаол тарзда хулқ-атвор маданиятини оширишга қаратилган тушунтириш тадбирлари олиб бораётганини маълум қилди. Ҳайдовчилар ўртасидаги хушмуомалалик қоидаларига, шунингдек, велосипедчилар ва скутер ҳайдовчиларининг хавфсизлигига, таъкидланишича, алоҳида эътибор қаратилган. Бошқача айтганда, ЙҲХХ йўллардаги вазиятни ўзгартириш эҳтимоли деярли нолга тенг бўлган ишлар билан шуғулланган.
  • ЙҲХХ кўп йиллар давомида Ўзбекистонда кўча ва йўллар хавфсиз ҳолатга келтирилмагани, кўпинча раҳбарлар ташаббуси билан илмий ёндашувлар ва халқаро тажрибага эътибор берилмай, зарарли ечимлар жорий этилаётганини тан олишдан бош тортди. Кўриб чиқилаётган ўтиш жойида ЙҲҲБ яқинда «инновацион» белгиларни қўллаганди, аммо улар ишламаслиги дарҳол маълум бўлди. Хизмат йўллардаги кундалик ўлим ва жароҳатлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олишдан бош тортишда давом этмоқда.
  • Бу сафар «Газета.uz» ЙҲХХ ва ҳокимликни ҳеч нарсага чақирмайди. Сўнгги бир неча йилда биринчи ташкилот танқидларга умуман жавоб бермай келди. У Никита Макаренконинг «ЙҲХБ керак эмас» мақоласидан сўнггина журналистларимиз билан учрашув ўтказган, чора кўришга ваъда берганди, аммо мавжуд муаммоларга ёндашувда барибир деярли ҳеч нарса ўзгармади.